https://sputniknews.uz/20220628/rossiya-prezidenti-devoni-vakillari-ozbekistonga-tashrif-buyurdi-25719365.html
Россия президенти девони вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди
Россия президенти девони вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати Ўзбекистон билан таълим ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган. 28.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-28T17:14+0500
2022-06-28T17:14+0500
2023-04-05T18:38+0500
жамият
ҳамкорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18327880_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_a19789c1ceb2cbaaee389d343d6e35e4.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонга Россия президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича девони раҳбарияти ташриф буюрди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги елчихонаси хабар берди.Таъкидланишича, ишчи ташриф 23-26 июнь кунлари бўлиб ўтди. Делегация Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб борди ва Россия университетларининг бир қатор филиалларида бўлди.Сафар давомида таълим ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Илмий лойиҳаларни ишлаб чиқишда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари аниқланди ва Россия университетлари филиалларининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.Ўзбекистонда Россия университетларида таълим олиш юқори талабга эга.Россия томони маълумотларига кўра, бугунги кунда Россия университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 43 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.Россия университетларининг республикадаги филиаллари сони сўнгги уч йилда 4тадан 14 тагача кўпайди. Тошкентда Россия Халқлар дўстлиги университети ваколатхонаси ҳам очилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18327880_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8449e1a8b85d904dadcadd5e02f98d3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳамкорлик, россия
жамият, ҳамкорлик, россия
Россия президенти девони вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди
17:14 28.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Россия ҳукумати Ўзбекистон билан таълим ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонга Россия президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича девони раҳбарияти ташриф буюрди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги елчихонаси хабар
берди. Таъкидланишича, ишчи ташриф 23-26 июнь кунлари бўлиб ўтди. Делегация Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб борди ва Россия университетларининг бир қатор филиалларида бўлди.
Сафар давомида таълим ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Илмий лойиҳаларни ишлаб чиқишда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари аниқланди ва Россия университетлари филиалларининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.
Ўзбекистонда Россия университетларида таълим олиш юқори талабга эга.
Россия томони маълумотларига кўра, бугунги кунда Россия университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 43 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.
Россия университетларининг республикадаги филиаллари сони сўнгги уч йилда 4тадан 14 тагача кўпайди. Тошкентда Россия Халқлар дўстлиги университети ваколатхонаси ҳам очилди.