Ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун янги имконият тақдим этилди

© SputnikАбитуриент подает документы в НИЯУ "МИФИ"
Абитуриент подает документы в НИЯУ МИФИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2022
Oбуна бўлиш
Ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини киритиш жараёнлари ДТМ сайтида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтида ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини киритиш имконияти яратилди.
Айтилишича, ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг ногиронлик бўйича маълумотлари Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг базаси – “TMEK” дастуридан реал вақт режимида олинмоқда.
“Айрим абитуриентларнинг маълумотлари дастурдан реал вақт режимида келмаётгани сабабли имтиёз маълумотларини киритиш жараёнлари ДТМ сайтида амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Агар абитуриентнинг ногиронлик бўйича маълумотлари “Менинг имтиёзларим” бўлимида чиқмаса, ҳужжатлар “Ногиронлик тўғрисида маълумотнома” бўлимига киритилади.
Кўзи ожиз абитуриентларнинг маълумотлари киритилганда “Кўзи ожиз” белгисини тасдиқлаш керак бўлади.
Киритилган маълумотлар Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига юборилади. Маълумотлар тасдиқланган абитуриентларнинг имтиёзи инобатга олинади.
Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0