Катта "Еттилик" Путинни бойкот қилишга қўрқиб қолди
© AP Photo / Susan WalshЛидеры G7 на саммите в 2022 году
© AP Photo / Susan Walsh
Oбуна бўлиш
Катта "Еттилик" ва НАТО саммитининг асосий муҳокама мавзуси - Путин ноябрда борадиган G20 саммитига бориш, бормаслик ёки бошқа қандай йўл тутиш бўлди.
Ғарбий олам етакчилари иштирок этаётган саммитлар давом этади Бавариядан “Катта еттилик” Мадридга - НАТО саммитига кўчмоқда.
Бундан ташқари, биринчи маротаба унда тўлиқ таркибда: ҳаттоки улар билан биргаликда Атлантика пактига аъзо бўлмаган Япониянинг бош вазири ҳам қатнашмоқда. Кисида саммитда меҳмон сифатида иштирок этади. Бироқ, Испания пойтахтида НАТОнинг доктрина ҳужжатларида Хитой таҳдиди ҳақида биринчи маротаба сўз кетар экан, Тинч океанидан ташриф буюрган меҳмон унда ўзини тенг ҳуқуқли шерик сифатида ҳам ҳис қилиши мумкин. Икки учрашувда ҳам асосий эътибор Россия ва Путинга - яъни уларнинг “Ғарбга қилаётган таҳдиди”га жавоб беришга қаратилган.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс тезкор ҳаракат кучларининг 40 минг кишидан 300 минг кишига ошириш, жумладан, Шарқий Европа, хусусан, Болтиқбўйида қўшинлар тўплаш тўғрисида қарор қабул қилганини аллақачон эълон қилган эди. Анлантикачилар Россия билан Украинада урушмоқчими ёки ўз ҳудудларида ҳамми?
Йўқ, улар “шунчаки кўрсатишяпти” яъни ўз қудратини намойиш этишяпти. Боз устига бу учун барча қулай вазиятлардан фойдаланишмоқда-худди “Еттилик”нинг Эльмардаги учрашуви бошида Борис Жонсон “Путиндан кучлироқ эканлиларини” кўрсатиб қўйиш учун пиджакларни ечиб ўтиришни таклиф қилган, Трюдо эса устки кийимсиз отда сайр қилишни кўрсатишни айтиб ҳазил қилди. Ўзаро майда ҳазил учун мавзу бўлган - Путиннинг устки кийимсиз от чоптириб тушган суратлари - Россияда эмас, айнан Ғарбда негатив қабул қилинади. Бу мустақил бўлмаган ғарбий сиёсий менеджерларнинг эркин инсон олдида ҳис қилган ўзидан кониқмаслик комплексими?
Умуман олганда, Эльмардаги барча саммитлар “мушакларни кўз-кўз” қилиш намойишларига хос тарзда бошланди. Буни Байден ва Шольцнинг Ғарбнинг бирлашганидан нақадар хурсанд эканлигини эътироф этишидан бошланган эди. Ахир Путин Украинадаги махсус операция “Еттилик” ва НАТОга зарар келтиришини айтган эдику. Келиб чиқяптики, европаликларнинг чекланган суверенитети ҳақида узоқ йиллардан буён гапириб келаётган президент шундай содда умидлар бағишлаганми? Ҳеч нимадан ахир бир-бирини аҳиллик учун мақтаб қўймаса ҳам бўлмайдида.
Аммо бу бирлик билан энди нима қилиш кераклиги, маълум эмас: НАТОнинг Европадаги контингентини кенгайтиришми, Киевга яна бироз пул, қурол беришми? Ёки Еврокенгаш раиси Шарль Мишель ёзганидек, “Кремль Украинада мағлуб бўлиши керак” деган сўзга ишонишми? Бироқ, Кремль ўз халқидан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарса қарздор эмас ва G7 “қудратли аҳиллиги” украин халқи билан бирдамлик белгиси . Пул, қурол ва сиёсий қўллаб-қувватлов. Худди ўша Мишель ёзганидек, ҳамма Зеленский ва Украина учун сафарбар этилган бўлса, Путин ва Россияни ҳам ҳеч ким Украина йўналишида кўзлаган мақсадларидан қайтара олмайди. Ғарб кейинроқ ҳам ўзини бунга йўл қўймасликка қодирдек тутиши, Россиянинг “қочиб-қутула олмайдиган” мағлубияти ҳақида гапириши мумкин. Бироқ, кейин ўз мағлубиятини тан олиш шу қадар қийин бўлади.
Бу эса -эртами ёки кеч албатта содир бўлади. Бундан ташқари ўзлари Гитлер деб эълон қилган Путин билан ҳам қандайдир қилиб мулоқотга киришишга тўғри келади. Ва ўз фуқароларига “ҳарбий жиноятчи” билан мулоқот қилиш имконияти қандай қилиб тўсатдан пайдо бўлганини изоҳлаб бериш ҳам. Путинга нисбатан англо-саксонлар ўзларини кўпроқ мулозаматсиз тутимшоқда (поляклар ва болтиқликларни ҳисобга олмаймиз, шундоқ ҳам уларда “Путинни учратиш” хавфи йўқ), АҚШ, Буюк Британия ва Канада Россия мағлубиятига асосий ставкани қўйишган. Бу ҳатто НАТО назарларига ҳам сиғмайди. Бу пайтда эса икс вақти фақат Украина фронтига келаётгани йўқ. G20 саммитига - уч йил деганда дунё лидерларининг юзма-юз учрашувига ҳам беш ойдан кам вақт қолди.
Улар ноябрь ойи ўрталарида Балида йиғилишади. Ва бунда ҳеч қандай коронавирус йигирма мамлакатнинг барча лидерларининг учрашувда иштирок этолмаслигига сабаб бўлолмайди.
Баҳор бошида Вашингтон ва Лондон Индонезия Президенти Видододан Россия президентини таклиф қилмасликни сўрашга уриниб кўришди. Натижада: ҳеч ким “Йигирматалик”дан чиқмаслиги керак деган жавоб олди. Тўғри, Индонезия Зеленскийни таклиф қилишга рози бўлди - саммитнинг иккинчи куни - мамлакат етакчилари-форум меҳмонларининг учрашуви бўлади. Бу вақтга келиб Зеленский президент бўлиб қоладими, Украинадан нима қолади- бу катта савол. Путинку келадикуя аммо англо-саксонлар бу ҳолатда нима қилади? Байден, Жонсон, Трюдо, Австралиянинг янги бош вазири Альбанезелар? Ўз норозилигини кўрсатиш учун келмасликми? Йўқ, иш бермайди. Ҳатто “Еттилик”даги ўз ҳамкорларини Путинни таклиф қилмасликка кўндира олишмаганида ҳам шундай бўлган эди.
Бу баҳорда, “Катта йигирматалик” тадбирларидан бирида, молия вазирлари йиғилишида, Россия вазири Силуановнинг нутқи пайтида зални фақат АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Франция вакиллари тарк этганида аниқ бўлди. Охиргиси аниқ ўз ташаббуси билан чиққан, чунки президент Макрон доим “Россия билан мулоқот қилиш” зарурлигини эслатиб туради. Энди эса “Йигирматалик”да Россияни бойкот қилиш атрофидаги ўйинлар бутунлай якунланди – “Еттиталик” саммитидан сўнг барча Ғарб давлатлари охирги қарорга келди: Балига бориш керак.
Аввалроқ, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен G20 саммитини бойкот қилишга Владимир Путиннинг иштирок этиши сабабига қарши эканлигини айтди:
“Биз бутун G20ни фалаж қилиб қўймаяпмизми? буни жуда эҳтиёткорлик билан ўйлаб кўришимиз керак. Шунинг учун мен қўллаб-қувватламайман. Менимча, G20 ривожланаётган мамлакатлар учун жуда аҳамиятли, биз Путинга бу ташкилотни яна йўқ қилишга рухсат беришимиз керакми”.
Ҳаммаси одатдагидек: санкцияларни Ғарб қўллайди, аммо нархлар ошишида Путин айбдор, “Йигирматалик”ка ғарбий мамлакатлар келишни истамаётган эди, бироқ Путин буни ҳам чиппакка чиқарди. Ечим бор- “Путиннинг ўзи ва ҳаракатлари ҳақида нимани ўйлаётган бўлсак, унинг юзига айтиш учун ҳам бориш”:
“Аниқ равшанки, ҳар доимгидек, ҳеч қандай бизнес йўқ яъни нормаллик бўлмайди”.
Ғарб ўз қўллари билан нафақат Россия билан алоқаларини, балки ўз иқтисодиётин ҳалок қилаётганда қандай нормаллик бўлиши мумкин? Ноябрь ўртасига келиб энергташувчилар учун нарх ошиши оқибатлари янада сезилади ва албатта бу Путинга янги санкциялар, масалан газни тўлиқ етказиб бермаслик (уни ўзлари рад этишган эди) билан таҳдид қилишнинг айти пайти бўлади.
Ўз ватандошини канцлер Олаф Шольц қўллаб-қуваватлади. Унинг айтишича: “G20 ўз ролини ўйнашда давом этиши керак. Бунга ҳамма қўшилади. Ва айнан шунинг учун фон дер Ляйен билдириб ўтганидек, бир умумий ишонч борки, биз G20 ни торпедо қилишни истамаймиз”. Афтидан, “Еттилик”да Балига боришни коллектив ҳал қилишган, гарчи у ерда ўзини қандай тутиш кераклиги аниқ бўлмаса ҳам, жумладан Шольц ҳам билмайди. Ундан Путин билан битта столга ўтиришини сўрашганда (яъни “Йигирматалик”нинг умумий йиғилиши назарда тутиляпти), канцлер аниқ жавоб бермади:
“Биз кетишга оз кам қолганда қарор қиламиз, чунки у вақтга келиб дунёдаги вазият жуда ўзгариши мумкин”.
Шубҳа йўқки, дунёдаги вазият яқин ойларда чиндан ҳам ўзгаради, аммо у йил бошида қандай бўлган бўлса, шундай бўлмайди. Фақат бир нарса ўзгармайдики, шу ҳам Россиянинг манфаатлари, ва уни Владимир Путин ҳимоя қилмоқда. Балида англо-саксонлар истагандек “тарих судида судланувчи” сифатида эмас, балки балки яккалаш ва мағлуб бўлиш имконсиз бўлган державанинг лидери сифатида манфаатларини билдиради. Ва унинг юзига “нималарни ҳис қилаётганини айтишни истаганлар” Ғарб ёқмайдиган жавобни эшитишга тайёр туришлари керак.
“Путиндан кучлироқ” бўлишга ҳам уриниш керак эмас- барибир ўхшамайди.