Тошкент аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо ҳал этилмоқда

© Sputnik / Алексей ФилипповПассажирка с чемоданами в аэропорту
Пассажирка с чемоданами в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо ҳал этилмоқда, деб хабар қилди “Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси.
Хабарга кўра, бу вазият аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган “Abadiya Trade” компанияси томонидан шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши муносабати билан юзага келди.
Айни пайтда Uzbekistan Airports Handling компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.
Яқин кунларда 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутилмоқда. Унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беришади.
Янгиликлар лентаси
0