Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ошди

© Sputnik / Александр КряжевТест на коронавирус
Тест на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Oбуна бўлиш
Энг кўп касаллик Тошкент шаҳри (47 нафар) ва Фарғонада (21 нафар) аниқланди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги бир суткада яна 133 нафар киши коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
26 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240478 (+133) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
15 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
13 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
21 нафари Фарғона вилоятида,
5 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
47 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида Сурхондарё вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкентда эса 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237903 (+21) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0