https://sputniknews.uz/20220627/namanganda-quduqqa-tushib-ketgan-3-yashar-bola-qutqarib-qolindi-25678285.html
Наманганда қудуққа тушиб кетган 3 яшар бола қутқариб қолинди
Наманганда қудуққа тушиб кетган 3 яшар бола қутқариб қолинди
Sputnik Ўзбекистон
Наманган вилояти Поп туманида уч ёшли бола қопқоғи очиқ бўлган қудуққа тушиб кетди. Ҳозирда бола соғ-саломат. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
2022-06-27T11:39+0500
2022-06-27T11:39+0500
2022-06-27T11:39+0500
жамият
наманган
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1b/25677568_0:478:576:802_1920x0_80_0_0_0e5f94444b1630f399f08ab1499a4749.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Наманган вилояти Поп туманида уч ёшли бола қопқоғи очиқ бўлган қудуққа тушиб кетди. Ҳозирда бола соғ-саломат. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, 22 июнь куни соат 18:00 атрофида Озод маҳалласи Наврўз кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи, 2019 йилда туғилган И.М. кўчада ўйнаб юрган пайтда эҳтиётсизлиги туфайли қопқоғи очиқ турган қудуққа тушиб кетган.Қўни-қўшнилар ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган. Ҳолат бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.Ҳозирда бола соғ-саломат. Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлими давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларга қудуқ қопқоқларини очиқ қолдирмасликдан огоҳлантирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1b/25677568_0:424:576:856_1920x0_80_0_0_7d4ac89fa8cd33f18e0430f6aed381b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманганда қудуққа тушиб кетган 3 яшар бола қутқариб қолинди
наманганда қудуққа тушиб кетган 3 яшар бола қутқариб қолинди
Наманганда қудуққа тушиб кетган 3 яшар бола қутқариб қолинди
Қўни-қўшнилар ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Наманган вилояти Поп туманида уч ёшли бола қопқоғи очиқ бўлган қудуққа тушиб кетди. Ҳозирда бола соғ-саломат. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 22 июнь куни соат 18:00 атрофида Озод маҳалласи Наврўз кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи, 2019 йилда туғилган И.М. кўчада ўйнаб юрган пайтда эҳтиётсизлиги туфайли қопқоғи очиқ турган қудуққа тушиб кетган.
Қўни-қўшнилар ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган. Ҳолат бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда бола соғ-саломат. Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлими давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларга қудуқ қопқоқларини очиқ қолдирмасликдан огоҳлантирган.