МТРК раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди

© qurbonova_a / TelegramСкончался первый зампредседателя НТРК Фарход Махмудов
Скончался первый зампредседателя НТРК Фарход Махмудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Oбуна бўлиш
ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов 49 ёшда вафот этди
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун, 27 июнь куни журналист, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — журналист.
У 2008 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2018 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда, президент админстрациясида фаолият кўрсатган.
Янгиликлар лентаси
0