Франшизинг шартномаси онлайн рўйхатдан ўтказилади-ҳукумат қарори

© Unsplash / Tyler Franta Работа за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Oбуна бўлиш
франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Эндиликда франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Ҳукуматнинг 346-сонли қарори билан франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди.
Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:
суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;
рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.
Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0