https://sputniknews.uz/20220626/novgorod-viloyatida-ii-jahon-urushida-halok-bolgan-ozbekistonlik-askar-jasadlari-topildi-25658895.html
Новгород вилоятида II жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскар жасадлари топилди
Новгород вилоятида II жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскар жасадлари топилди
Sputnik Ўзбекистон
Новгород вилоятида II жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскар жасадлари топилди
2022-06-26T14:52+0500
2022-06-26T14:52+0500
2023-04-05T18:38+0500
жамият
иккинчи жаҳон уруши
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1a/25658736_0:0:889:500_1920x0_80_0_0_498347690c7c64ac6f87bee3fc7a8e7a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бош консулхона ходимлари Новгород вилоятида Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳалок бўлган 4 нафар ўзбекистонлик аскар жасадларини қайта дафн этиш маросимида қатнашди, деб хабар берди "Дунё" АА.Новгород вилояти, Демянск тумани, Личково қишлоғида "Личково" қидирув отряди томонидан Иккинчи жаҳон уруши вақтида вафот этган жами 44 нафар жангчиларнинг қолдиқлари аниқланган. Улар орасида Қорақалпоғистонда 1913 йилда туғилган Аламбергем Шаламбаев, 1906 йилда Бухоро вилоятида туғилган Никифор Лосев, 1917 йилда Тошкент вилоятида туғилган Таргумбай Минтаев ва 1904 йилда Тошкент вилоятида туғилган Султан Расулевнинг жасадлари ҳам бор. Ташриф давомида ўзбекистонликларнинг хоки ҳурмат-эҳтиром билан қайта дафн этилди.Маросимда маҳаллий округ маъмурияти раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ва журналистлар қатнашди. Аскарларнинг ёрқин хотирасига ҳурмат белгиси сифатида уларнинг ёдгорлик пештоқига гулчамбар қўйилди ва Қуръон тиловат қилинди.Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари, шунингдек, Ярослав Мудрий номидаги Новгород давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди. Айни вақтда ушбу олий билим юртида 20 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар бакалавр ва магистр йўналишларида таҳсил олмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1a/25658736_111:0:778:500_1920x0_80_0_0_7e32ec7740aba4f3dbb4f0b604ab6746.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
новгород вилоятида ii жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскар жасадлари топилди
новгород вилоятида ii жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскар жасадлари топилди
Новгород вилоятида II жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскар жасадлари топилди
14:52 26.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Новгород вилоятида Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳалок бўлган 4 нафар ўзбекистонлик аскар жасадлари топилди
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бош консулхона ходимлари Новгород вилоятида Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳалок бўлган 4 нафар ўзбекистонлик аскар жасадларини қайта дафн этиш маросимида қатнашди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Новгород вилояти, Демянск тумани, Личково қишлоғида "Личково" қидирув отряди томонидан Иккинчи жаҳон уруши вақтида вафот этган жами 44 нафар жангчиларнинг қолдиқлари аниқланган. Улар орасида Қорақалпоғистонда 1913 йилда туғилган Аламбергем Шаламбаев, 1906 йилда Бухоро вилоятида туғилган Никифор Лосев, 1917 йилда Тошкент вилоятида туғилган Таргумбай Минтаев ва 1904 йилда Тошкент вилоятида туғилган Султан Расулевнинг жасадлари ҳам бор. Ташриф давомида ўзбекистонликларнинг хоки ҳурмат-эҳтиром билан қайта дафн этилди.
Маросимда маҳаллий округ маъмурияти раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ва журналистлар қатнашди. Аскарларнинг ёрқин хотирасига ҳурмат белгиси сифатида уларнинг ёдгорлик пештоқига гулчамбар қўйилди ва Қуръон тиловат қилинди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари, шунингдек, Ярослав Мудрий номидаги Новгород давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди. Айни вақтда ушбу олий билим юртида 20 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар бакалавр ва магистр йўналишларида таҳсил олмоқда.