Парламент делегацияси ТуркПА мажлисида иштирок этди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева
Председатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Oбуна бўлиш
Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеясининг (ТуркПА) XI ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Олий Мажлис Сенати hаиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси 24 июнь куни ТуркПА XI ялпи мажлисида иштирок этди.
Шу куни Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ТуркПА мажлисида иштирок этаётган парламент делегациялари раҳбарлари билан қисқача учрашуви бўлиб ўтди.
Қирғизистон раҳбари Бишкек туркий давлатлар билан алоқаларни чуқурлаштиришга катта аҳамият бераётганини ва ТуркПАга асос солган давлатлардан бири сифатида ушбу парламентлараро бирлашма мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва бирдамлик намунаси сифатида шаклланишидан манфаатдор эканини таъкидлади.
Хусусан, Президент С.Жапаров Ўзбекистон билан кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли ўзаро алоқалар стратегик ҳамкорлик хусусиятига эга бўлганини мамнуният билан қайд этди.
Давлат раҳбари билан учрашувда Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Талант Мамитов, Озарбайжон Республикаси Милий Мажлиси Раиси Сагиба Гафарова, Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Раиси Мустафо Шентоп, Венгрия парламенти раиси ўринбосари Шандор Лежак ва Туркманистон Миллий Генгеши Халк маслаҳати раиси ўринбосари Қосимгули Бабаев ҳам иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0