https://sputniknews.uz/20220624/ulugbek-rashitov-taekvondo-boyicha-osiyo-chempioni-boldi-25608095.html
Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди
Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришди. 24.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-24T13:55+0500
2022-06-24T13:55+0500
2022-06-24T14:04+0500
спорт
таэквондо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25608183_0:0:1201:676_1920x0_80_0_0_288db5fa3567011cdf7048e8a6002f4b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Улуғбек Рашитов Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди.Шундан сўнг чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи, ярим финалда эронлик Дониёл Бозоргишоб ҳам мағлуб этилди – 2:0.Шунингдек, -53 кг вазн тоифаси иштирок этган Чарос Қаюмова мусобақани кумуш медаль билан якунлади. У беллашувда эронлик Наҳид Киянчандеҳга имкониятни бой берди.Шу тариқа, қитъа биринчилигининг биринчи кунида Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25608183_45:0:1116:803_1920x0_80_0_0_f68a33d37231d5c4496b0f7a0816fdaa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, таэквондо
Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди
13:55 24.06.2022 (янгиланди: 14:04 24.06.2022) Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Улуғбек Рашитов Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар
берди. Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда -68 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб, Осиё чемпионига айланди.
Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди.
Шундан сўнг чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи, ярим финалда эронлик Дониёл Бозоргишоб ҳам мағлуб этилди – 2:0.
Шунингдек, -53 кг вазн тоифаси иштирок этган Чарос Қаюмова мусобақани кумуш медаль билан якунлади. У беллашувда эронлик Наҳид Киянчандеҳга имкониятни бой берди.
Шу тариқа, қитъа биринчилигининг биринчи кунида Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлди.