https://sputniknews.uz/20220624/ozbekistonda-10ta-yangi-pedagogika-otm-tashkil-etiladi---prezident-qarori-25620275.html
Ўзбекистонда 10та янги педагогика ОТМ ташкил этилади - президент қарори
Ўзбекистонда 10та янги педагогика ОТМ ташкил этилади - президент қарори
Sputnik Ўзбекистон
Педагогларнинг хорижда ўқиши учун камида 35 та алоҳида квота ажратилади. 24.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-24T18:05+0500
2022-06-24T18:05+0500
2022-06-24T18:05+0500
жамият
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/641/25/6412588_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_1bd84476168f818158d58b149f9ee1e4.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади. Бу ҳақда президент қабул қилган ПҚ–289-сон қарорда назарда тутилган.Хусусан, бакалавр ва магистрлар тайёрлашга ихтисослашган Урганч, Наманган, Гулистон, Андижон, Бухоро, Термиз, Шаҳрисабз, Чирчиқ ва Жиззахда давлат педагогика ОТМлари ташкил қилинади. Шунингдек 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:Қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари.2023 йил 1 январгача талабалар учун уларнинг таълим йўналишларига турдош бўлган мутахассисликлар бўйича қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари ишлаб чиқилади. Дастурлар бўйича ўқишга ОТМ бакалавриатининг сўнгги икки босқичда ўқиётган талабалар қабул қилинади.Дастурларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатни олганлар ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ишлашҳуқуқи берилади.2023/2024 ўқув йилидан қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий ОТМда ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.Шунингдек, 2023 йилдан педагогика соҳаси бўйича нуфузли хорижий ОТМда бакалавриат, магистратура, докторантура дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари ҳисобидан камида 35 та алоҳида квота ажратилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/641/25/6412588_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_332f0b8dd836384d090eea8e93e3c6b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор
Ўзбекистонда 10та янги педагогика ОТМ ташкил этилади - президент қарори
Педагогларнинг хорижда ўқиши учун камида 35 та алоҳида квота ажратилади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади. Бу ҳақда президент қабул қилган ПҚ–289-сон қарорда назарда
тутилган. Хусусан, бакалавр ва магистрлар тайёрлашга ихтисослашган Урганч, Наманган, Гулистон, Андижон, Бухоро, Термиз, Шаҳрисабз, Чирчиқ ва Жиззахда давлат педагогика ОТМлари ташкил қилинади.
Ундан ташқари Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ҳам ташкил қилинади, - дейилган қарор матнида.
Шунингдек 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган дарсликлар ҳамда методик қўлланмаларни педагог кадрлар тайёрловчи ОТМга уларнинг талабномасига мувофиқ пуллик асосда тақдим этиш тартиби жорий қилинади;
педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади;
2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга
оширилмайди.Қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари.
2023 йил 1 январгача талабалар учун уларнинг таълим йўналишларига турдош бўлган мутахассисликлар бўйича қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари ишлаб чиқилади. Дастурлар бўйича ўқишга ОТМ бакалавриатининг сўнгги икки босқичда ўқиётган талабалар қабул қилинади.
Дастурларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатни олганлар ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ишлашҳуқуқи берилади.
2023/2024 ўқув йилидан қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий ОТМда ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, 2023 йилдан педагогика соҳаси бўйича нуфузли хорижий ОТМда бакалавриат, магистратура, докторантура дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари ҳисобидан камида 35 та алоҳида квота ажратилади.