https://sputniknews.uz/20220624/ozbekiston-tashqi-savdo-aylanmasi-37-foizga-oshdi-25603514.html
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 37 фоизга ошди
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 37 фоизга ошди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея, Германия ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келмоқда. 24.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-24T11:17+0500
2022-06-24T11:17+0500
2022-06-24T11:17+0500
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1c/17997532_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_336836226fb6c054165afaace1396079.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.Марказ мамлакат ташқи савдосининг январь-май ойлари якунлари бўйича шарҳ тайёрлади.Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши $8,4 млрдни, импорт эса $12,2 млрдни ташкил этди. Натижада ташқи савдо айланмаси сальдоси -$3 809,7 млн.га тенг бўлди.Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 та ҳамкори орасида Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия мамлакатлари билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда. Қолган 16 мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 167 та давлати билан савдо муносабатлари ўрнатган.Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда - 37,4% ($7672,3 млн.), энг кам улуш эса Сурхондарё вилояти - 0,9% ёки $184,7 млн.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1c/17997532_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_407f2655c7b33f7532ad163af37adfe8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 37 фоизга ошди
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея, Германия ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум
қилди. Марказ мамлакат ташқи савдосининг январь-май ойлари якунлари бўйича шарҳ тайёрлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $5,6 млрдга (ўсиш 37,4%) ошган.
Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши $8,4 млрдни, импорт эса $12,2 млрдни ташкил этди. Натижада ташқи савдо айланмаси сальдоси -$3 809,7 млн.га тенг бўлди.
Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 та ҳамкори орасида Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия мамлакатлари билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда. Қолган 16 мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 167 та давлати билан савдо муносабатлари ўрнатган.
Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,5%), Россия (15,8%), Қозоғистон (8,5%), Туркия (7,0%), Жанубий Корея (5,3%), Германия (2,4%) ва Қирғизистон (2,1%) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда - 37,4% ($7672,3 млн.), энг кам улуш эса Сурхондарё вилояти - 0,9% ёки $184,7 млн.