https://sputniknews.uz/20220624/inson-azolarini-kochirib-otkazishga-majburlaganlik-uchun-jinoiy-javobgarlik-belgilandi-25599922.html
Инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Трансплантация шартларини бузганлар оғирлаштирувчи ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 24.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-24T10:48+0500
2022-06-24T10:48+0500
2022-06-24T10:48+0500
жамият
янги қонун
инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/611/48/6114833_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_df79b6ab0f037d8294f93c835e295b13.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik.Эндиликда инсон аъзоларини трансплантация қилишга розилик беришга мажбурлаган шахслар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Бу бўйича президент томонидан имзоланган ЎРҚ–780-сонли қонун билан Жиноят кодексига ўзгартириш киритилди.Ҳужжатга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ва бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.Эслатиб ўтамиз, инсон аъзоларини ёки тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/611/48/6114833_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_c5f4f5f042948444d86f798b7ccd60b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қонун, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
жамият, янги қонун, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
Инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Трансплантация шартларини бузганлар оғирлаштирувчи ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik.Эндиликда инсон аъзоларини трансплантация қилишга розилик беришга мажбурлаган шахслар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Бу бўйича президент томонидан имзоланган ЎРҚ–780-сонли қонун билан Жиноят кодексига ўзгартириш
киритилди. Ҳужжатга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ва бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, инсон аъзоларини ёки тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл
қўйилади.