Термизда халқаро транспорт хаби ташкил этилди - президент қарори

© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Oбуна бўлиш
Марказ гуманитар ёрдам кўрсатаётган манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларига зарур шарт-шароитлар яратиб беради.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Термизда Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт—логистика хаби ташкил қилинди. Бу ҳақида президентнинг "Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хабини ташкил этиш тўғрисидаги" 288-сонли қарори қабул қилинди.
Транспорт-логистика хаби - БМТ, хорижий давлатлар ва ташкилотлар томонидан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдамни тизимли ва марказлашган равишда етказиш мақсадида ташкил қилинган, - дейилган қарор матнида.
Шунингдек қарорда қуйидагилар белгиланган:
“Termiz Cargo Centre” МЧЖга халқаро хаб мақоми берилади;
Бу ерда халқаро ташкилот вакиллари учун зарур шарт-шароитлар яратилади;
Ҳаво, темирйўл ва автомобил транспорти орқали юборилаётган юклар қабул қилиб олинади, сақланади ва жўнатилади;
Юкларни юклаш-тушириш, ташиш, сақлаш хизматлари кўрсатилади;
Санитария-гигиена қоида ва нормативлярига риоя қилиш таъминланади;
Халқаро хаб ҳудудида: божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк хизматлари, валюта айирбошлаш, мобил алоқа, меҳмонхона ва тиббий хизматлар - “ягона дарча” тамойили бўйича интерактив шаклджа йўлга қўйилади;
Афғонистонга олиб борилаётган гуманитар юкларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган ва устувор тартибда ўтказилади.
Маълумот учун, Термиз шаҳри орқали Афғонистонга юкларни юкларни ҳам темирйўл, ҳам автомобил ҳам авиация транспорти орқали етказиб бериш имконият мавжуд. Ўзбекистон шу кунга қадар қўшни Афғонистонга минглаб тонни инсонпарварлик ёрдами ҳамда бошқа зарур маҳсулотларни узулуксиз етказиб бериб келмоқда ва шу билан бирга халқаро ҳамжамият эътиборини қўшни давлатдаги оғир гуманитар вазиятга қаратишга ҳаракат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0