Пушков Польшанинг ёлғон гапираётганига ишора қилди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПредседатель комитета Государственной Думы РФ по международным делам Алексей Пушков
Председатель комитета Государственной Думы РФ по международным делам Алексей Пушков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Oбуна бўлиш
Польша бир томондан Россия газисиз кун кўра олиши билан мақтаниб, аслида эса Россия газини Германия орқали сотиб олишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июнь - Sputnik. Польша ҳукумати энергетика борасида Москвага муҳтож эмаслиги ҳақидаги агрессив риторикасига қарамай, Россия газини сотиб олишда давом этмоқда, деб ёзди сенатор Алексей Пушков Телеграм-каналида.
Аввалроқ ҳукумат матбуот котиби Пётр Наимский Варшава “Россия газисиз яшай олиши”ни айтган эди.
"Варшава Россия газисиз яшай олишини айтди. Фақат Польша Россия газини Германиядан реверс орқали сотиб олаётганини айтишни унутишди. Умуман улар бизнинг газсиз ҳам яшай олишлари мумкиндек кўринади, лекин сотиб олишни маъқул кўришади", - деди Пушков.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 1 апрелдан бошлаб, Россияга қарши санкциялар киртган нодўст мамлакатлар учун газ тўловини рубльга ўтказиш тартибини белгилаб қўйган эди. Бундай чора Россия валюта ҳисоб рақамларини ва хориждаги валюта заҳиралари музлатиб қўйилганидан сўнг амалга оширилган эди.
Газпром Болгария ва Польша газ учун тўловни амалга оширмагани туфайли, 27 апрелдан бошлаб ушбу мамлкатларга газ етказиб беришни тўхтатган. Шу билан бирга, компания София ва Варшава ноқонуний ёнилғи олишни бошласа, бошқа мамлакатларга ҳам газ транзитини камайтириши ҳақида огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0