https://sputniknews.uz/20220623/ozbekistonda-rossiyaning-pasport-viza-xizmati-korxonasi-akkreditatsiyadan-otdi-25573113.html
Ўзбекистонда Россиянинг “Паспорт-виза хизмати” корхонаси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистонда Россиянинг “Паспорт-виза хизмати” корхонаси аккредитациядан ўтди
Sputnik Ўзбекистон
“Паспорт-виза хизмати” корхонаси Ўзбекистон фуқаролари учун турли хизматлар, хусусан, консалтинг ва ахборот хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ниятида. 23.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-23T13:48+0500
2022-06-23T13:48+0500
2023-04-05T18:38+0500
жамият
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/17/25576405_0:0:705:398_1920x0_80_0_0_fdd6fd265003d8492fab8fbb242715bd.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Россия ИИВнинг “Паспорт-виза хизмати” корхонаси ваколатхонаси аккредитациядан ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё”АА хабар берди.Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаментида “Паспорт-виза хизмати” федерал давлат унитар корхонасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Олег Костюк билан учрашув бўлиб ўтди.Унда корхона вакилига ушбу ташкилот ТИВ ҳузурида расмий аккредитациядан ўтгани ҳақидаги сертификат топширилди.Айтилишича, айни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Паспорт-виза хизмати” корхонаси билан мамлакатдан Россияга 10 минг қурувчини ишга жалб қилиш бўйича “пилот лойиҳа” доирасида ҳамкорлик қилмоқда.“Пилот лойиҳа” меҳнат мигрантларининг Россияга кириш механизмини оптималлаштириш, мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, фуқароларнинг Россия ҳудудига бориши учун зарур бўлган процедураларни ўтказишга қаратилган.Барча зарур тиббий ва ҳуқуқий процедуралар, шунингдек, жалб этилган ўзбекистонлик мутахассисларнинг малака текширувлари Тошкентда амалга оширилади.Маълумот учун, “Паспорт-виза хизмати” давлат унитар корхонасининг асосий фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга миграция соҳасида ахборот ва консалтинг хизматларини кўрсатишдан иборат. Шунингдек, у ИИВга тақдим этилган аризалар ва бошқа ҳужжатларни қайта ишлаш бўйича хизматларни тақдим этадиган ягона тузилма ҳисобланади.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон фуқароларини Россияга юбориш бўйича пилот лойиҳаси бошланганди.Февраль ойида Россия ҳукумати ўзбекистонликларни мамлакатга ишлашга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини кенгайтириши маълум қилинган эди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг 10 минг нафар фуқаросини қурилиш соҳасига, 1 108 нафарини қишлоқ хўжалигига жалб этиш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/17/25576405_14:0:681:500_1920x0_80_0_0_094acd9b07d45cbdbd7f775eafc72512.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мигрантлар, россия
жамият, мигрантлар, россия
Ўзбекистонда Россиянинг “Паспорт-виза хизмати” корхонаси аккредитациядан ўтди
13:48 23.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) “Паспорт-виза хизмати” корхонаси Ўзбекистон фуқаролари учун турли хизматлар, хусусан, консалтинг ва ахборот хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ниятида.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Россия ИИВнинг “Паспорт-виза хизмати” корхонаси ваколатхонаси аккредитациядан ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё”АА хабар
берди. Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаментида “Паспорт-виза хизмати” федерал давлат унитар корхонасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Олег Костюк билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда корхона вакилига ушбу ташкилот ТИВ ҳузурида расмий аккредитациядан ўтгани ҳақидаги сертификат топширилди.
Айтилишича, айни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Паспорт-виза хизмати” корхонаси билан мамлакатдан Россияга 10 минг қурувчини ишга жалб қилиш бўйича “пилот лойиҳа” доирасида ҳамкорлик қилмоқда.
Олег Костюкнинг сўзларига кўра, ваколатхона нафақат “пилот лойиҳа” доирасида фаол иштирок этади, балки фуқаролар учун турли хизматлар, хусусан, консалтинг ва ахборот хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ниятида.
“Пилот лойиҳа” меҳнат мигрантларининг Россияга кириш механизмини оптималлаштириш, мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, фуқароларнинг Россия ҳудудига бориши учун зарур бўлган процедураларни ўтказишга қаратилган.
Барча зарур тиббий ва ҳуқуқий процедуралар, шунингдек, жалб этилган ўзбекистонлик мутахассисларнинг малака текширувлари Тошкентда амалга оширилади.
Маълумот учун, “Паспорт-виза хизмати” давлат унитар корхонасининг асосий фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга миграция соҳасида ахборот ва консалтинг хизматларини кўрсатишдан иборат. Шунингдек, у ИИВга тақдим этилган аризалар ва бошқа ҳужжатларни қайта ишлаш бўйича хизматларни тақдим этадиган ягона тузилма ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон фуқароларини Россияга юбориш бўйича пилот лойиҳаси бошланганди.
Февраль ойида Россия ҳукумати ўзбекистонликларни мамлакатга ишлашга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасини кенгайтириши маълум қилинган
эди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг 10 минг нафар фуқаросини қурилиш соҳасига, 1 108 нафарини қишлоқ хўжалигига жалб этиш режалаштирилган.