https://sputniknews.uz/20220622/uchinchi-reyxning-ozbekistonga-oid-rejalari-qanday-bolgan-25560818.html
Учинчи рейхнинг Ўзбекистонга оид режалари қандай бўлган?
Учинчи рейхнинг Ўзбекистонга оид режалари қандай бўлган?
Sputnik Ўзбекистон
Фашистлар Улуғ Ватан урушида ғалаба қозонган тақдирда, Марказий Осиё халқларини қул ва хизматкорларга айлантириш, ортиқча аҳолини эса концлагерларда йўқ... 22.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-22T20:12+0500
2022-06-22T20:12+0500
2022-06-24T13:32+0500
аналитика
уруш
иккинчи жаҳон уруши
улуғ ватан уруши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25560960_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_c268afdefabf819ebecf78071be537ec.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Тарих фанлари номзоди, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) журналистика назарияси ва тарихи кафедраси доценти Николай Пархитько Sputnikка нацистлар Германиясининг Ўзбекистонга оид режалари ҳақида ҳикоя қилиб берди. Нацистларнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг барча республикаларига оид режалари ҳақида бир неча сўз айтаман, дейди тарих кафедраси доценти. Улуғ Ватан урушида ғалаба қозонган ҳолда, албатта.Буни икки йўналишда кўриб чиқиш керак. Яъни, биринчи ғоя фақат иқтисодий эди ва принципиал жиҳатдан Совет Иттифоқи ва унинг Европа қисмига нисбатан жойлаштирилган ва режалаштирилган ғоядан унчалик фарқ қилмаган.Совет Иттифоқи устидан ғалаба қозонган тақдирда фашистлар Германияси Архангельск Астраханини тахминан Уралдан олдин тўхтатишни режалаштирган дея хатога йўл қўйиш керак эмас. Бу германиялик рейхнинг шарққа юриши эмас, жанговар ҳаракатлар чегараси бўлган.Марказий Осиё республикаларига, хусусан, Ўзбекистонга келсак, ушбу ҳудудда “Гросс Туркистан" , яъни "Катта Туркистон” ташкил этиш режалаштирилганди. Бу ном ҳеч кимни янглиштирмасин. Ҳеч қандай мустақиллик ҳақида сўз кетмаган. Бу ерда гап ягона Германия рейх комиссарлигига 5 та иттифоқ республикаларнинг иқтисодий бирлашиши ҳақида кетган.Биринчидан, барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, аслида қул деб номланган арзон ишчи кучи, нацистлар нуқтаи назаридан, ортиқча аҳоли концлагерларда олдиндан ишлаб чиқилган схема бўйича йўқ қилинади.Бу иқтисодий ўзлаштириш билан боғлиқ. Бу ерда сиёсий ўзлаштириш, ҳатто стратегик ривожланиш ҳақида албатта эслатиб ўтиш керак.Ҳиндистон Британия таркибидаги доминион давлат эди, яъни ҳудуд, хусусан, Ўзбекистон ва қисман Қирғизистондаги каби. Эҳтимол, у транзит ўтишнинг бошланиши учун махсус база сифатида ишлатилган бўларди.Афғонистон орқали Ҳиндистон ҳудудига ҳужум. Яъни, Ўзбекистон бу борада нафақат иқтисодий, балки ҳарбий-стратегик кўприк сифатида ҳам қаралди.Ўзбекистон аҳолисининг тақдири, афсуски, фашистлар Германияси ғалаба қозонган тақдирда Совет Иттифоқи ҳудудида яшовчи ҳар қандай халқларнинг тақдири билан айнан бир хил бўлар эди, - дейди Пархитько. маълумот учун, Бугун Россия ва аксарият собиқ Иттифоқ республикаларида хотира ва мотам куни ҳисобланади. 1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси уруш эълон қилмасдан Собиқ Иттифоқ ҳудудига бостириб кирган, миллионлаб совет одамлари қурбон бўлган Улуғ Ватан уруши бошланган эди. Шу саба ушбу кунда Уруш қурбонларини хотираси ёд олинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25560960_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_8032fa4b621a7e70618d9d56ec75c617.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, уруш, иккинчи жаҳон уруши, улуғ ватан уруши
аналитика, уруш, иккинчи жаҳон уруши, улуғ ватан уруши
Учинчи рейхнинг Ўзбекистонга оид режалари қандай бўлган?
20:12 22.06.2022 (янгиланди: 13:32 24.06.2022) Фашистлар Улуғ Ватан урушида ғалаба қозонган тақдирда, Марказий Осиё халқларини қул ва хизматкорларга айлантириш, ортиқча аҳолини эса концлагерларда йўқ қилишни режалаштирган - тарихчи.
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Тарих фанлари номзоди, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) журналистика назарияси ва тарихи кафедраси доценти Николай Пархитько Sputnikка нацистлар Германиясининг Ўзбекистонга оид режалари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Нацистларнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг барча республикаларига оид режалари ҳақида бир неча сўз айтаман, дейди тарих кафедраси доценти. Улуғ Ватан урушида ғалаба қозонган ҳолда, албатта.
Буни икки йўналишда кўриб чиқиш керак. Яъни, биринчи ғоя фақат иқтисодий эди ва принципиал жиҳатдан Совет Иттифоқи ва унинг Европа қисмига нисбатан жойлаштирилган ва режалаштирилган ғоядан унчалик фарқ қилмаган.
Совет Иттифоқи устидан ғалаба қозонган тақдирда фашистлар Германияси Архангельск Астраханини тахминан Уралдан олдин тўхтатишни режалаштирган дея хатога йўл қўйиш керак эмас. Бу германиялик рейхнинг шарққа юриши эмас, жанговар ҳаракатлар чегараси бўлган.
Шарққа юриш ҳақида гапириш мушкул, ҳар қандай тарихчи ҳам сизга буни айтишга қийналган бўларди. Чунки вазифа бутун совет ҳудудини иқтисодий жиҳатдан бўйсундириш ва тўлиқ талон-тарож қилишдан иборат бўлган.
Марказий Осиё республикаларига, хусусан, Ўзбекистонга келсак, ушбу ҳудудда “Гросс Туркистан" , яъни "Катта Туркистон” ташкил этиш режалаштирилганди. Бу ном ҳеч кимни янглиштирмасин. Ҳеч қандай мустақиллик ҳақида сўз кетмаган. Бу ерда гап ягона Германия рейх комиссарлигига 5 та иттифоқ республикаларнинг иқтисодий бирлашиши ҳақида кетган.
Биринчидан, барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, аслида қул деб номланган арзон ишчи кучи, нацистлар нуқтаи назаридан, ортиқча аҳоли концлагерларда олдиндан ишлаб чиқилган схема бўйича йўқ қилинади.
Бу иқтисодий ўзлаштириш билан боғлиқ. Бу ерда сиёсий ўзлаштириш, ҳатто стратегик ривожланиш ҳақида албатта эслатиб ўтиш керак.
Гап шундаки, немислар совет Иттифоқи мағлубиятидан кейин дунё ҳукмронлиги режасини амалга оширишни, Ҳиндистоннинг ишғол қилиш ҳақида жиддий ўйлаётган эди. Ёки, ҳеч бўлмаганда ҳарбий кампанияни ўтказишни режа қилаётганди.
Ҳиндистон Британия таркибидаги доминион давлат эди, яъни ҳудуд, хусусан, Ўзбекистон ва қисман Қирғизистондаги каби. Эҳтимол, у транзит ўтишнинг бошланиши учун махсус база сифатида ишлатилган бўларди.
Афғонистон орқали Ҳиндистон ҳудудига ҳужум. Яъни, Ўзбекистон бу борада нафақат иқтисодий, балки ҳарбий-стратегик кўприк сифатида ҳам қаралди.
Ўзбекистон аҳолисининг тақдири, афсуски, фашистлар Германияси ғалаба қозонган тақдирда Совет Иттифоқи ҳудудида яшовчи ҳар қандай халқларнинг тақдири билан айнан бир хил бўлар эди, - дейди Пархитько.
маълумот учун, Бугун Россия ва аксарият собиқ Иттифоқ республикаларида хотира ва мотам куни ҳисобланади. 1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси уруш эълон қилмасдан Собиқ Иттифоқ ҳудудига бостириб кирган, миллионлаб совет одамлари қурбон бўлган Улуғ Ватан уруши бошланган эди. Шу саба ушбу кунда Уруш қурбонларини хотираси ёд олинади.