https://sputniknews.uz/20220622/toshkentda-urush-qurbonlari-xotirasi-yod-olindi--video-25542187.html
Тошкентда Уруш қурбонлари хотираси ёд олинди – видео
Тошкентда Уруш қурбонлари хотираси ёд олинди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Улуғ Ватан урушида Ўзбекистоннинг 1,9 миллиондан ортиқ аҳолиси қатнашган ва уларнинг 540 мингдан ортиғи қурбон бўлган. 22.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-22T14:17+0500
2022-06-22T14:17+0500
2022-06-22T14:17+0500
жамият
улуғ ватан уруши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25531026_399:413:2394:1535_1920x0_80_0_0_c89b9f14bae32258ed39cfd43ebde173.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти аҳолиси бугун тонгда “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасидаги Мангу алангага гуллар олиб келишди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси уруш эълон қилмасдан Собиқ Иттифоқ ҳудудига бостириб кирган, миллионлаб совет одамлари қурбон бўлган Улуғ Ватан уруши бошланган эди. Шу саба ушбу кунда Уруш қурбонларини хотираси ёд олинади.Кеча кечаси “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида “Хотира шами” акцияси бўлиб ўтган эди. Унга бир неча юз киши ташриф буюрди.Иштирокчилар шамлардан “1941 йил 22 июнь”, “Эслаб қоламиз” ёзуви, шунингдек, уруш йилларида Тошкентда ишлаб чиқарилган Ли-2 самолёти компазициясини яратди.Тадбир “Ғалаба кўнгиллилари”нинг Ўзбекистондаги халқаро ваколатхонаси, Тошкентдаги Рус уйи томонидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.Россия архивларидан олинган маълумотларга кўра, Улуғ Ватан урушида Ўзбекистоннинг 1,9 миллиондан ортиқ аҳолиси қатнашган. Уларнинг 540 мингдан ортиғи ҳалок бўлган, 160 мингга яқини бедарак йўқолган.Бугунги кунда республикада 500 га яқин уруш қатнашчиси, 10 мингдан ортиқ меҳнат фронти меҳнаткашлари истиқомат қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25531026_362:313:2404:1844_1920x0_80_0_0_db54c6c93ccc52e663837f575375cfbf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, улуғ ватан уруши
Тошкентда Уруш қурбонлари хотираси ёд олинди – видео
Улуғ Ватан урушида Ўзбекистоннинг 1,9 миллиондан ортиқ аҳолиси қатнашган ва уларнинг 540 мингдан ортиғи қурбон бўлган.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти аҳолиси бугун тонгда “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасидаги Мангу алангага гуллар олиб келишди. Бу ҳақда
Sputnik мухбири хабар берди.
1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси уруш эълон қилмасдан Собиқ Иттифоқ ҳудудига бостириб кирган, миллионлаб совет одамлари қурбон бўлган Улуғ Ватан уруши бошланган эди. Шу саба ушбу кунда Уруш қурбонларини хотираси ёд олинади.
Бугунги маросимда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов, Тошкентдаги Рус уйи раҳбари Михаил Вождаев, республика расмийлари, хорижий дипломатлар, жамоатчилик вакиллари, ёшлар, журналистлар ҳам келди. Улар Мангу олов ёнига гул қўйди ва Улуғ Ватан уруши қурбонларининг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Кеча кечаси “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида “Хотира шами” акцияси бўлиб ўтган эди. Унга бир неча юз киши ташриф буюрди.
Иштирокчилар шамлардан “1941 йил 22 июнь”, “Эслаб қоламиз” ёзуви, шунингдек, уруш йилларида Тошкентда ишлаб чиқарилган Ли-2 самолёти компазициясини яратди.
Тадбир “Ғалаба кўнгиллилари”нинг Ўзбекистондаги халқаро ваколатхонаси, Тошкентдаги Рус уйи томонидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Россия архивларидан олинган маълумотларга кўра, Улуғ Ватан урушида Ўзбекистоннинг 1,9 миллиондан ортиқ аҳолиси қатнашган. Уларнинг 540 мингдан ортиғи ҳалок бўлган, 160 мингга яқини бедарак йўқолган.
Бугунги кунда республикада 500 га яқин уруш қатнашчиси, 10 мингдан ортиқ меҳнат фронти меҳнаткашлари истиқомат қилади.