Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди

© Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди

Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Oбуна бўлиш
Владислав Троман, Янина Кускова ҳамда София Каримова бронза медалларни қўлга қиритиб, шоҳсупага кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чемпионатда спортчилар Владислав Троман, Янина Кускова ҳамда София Каримова бронза медалларни қўлга қиритиб, шоҳсупага кўтарилган.
© Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди

Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди
Дастлаб ёшлар тоифасидаги баҳсларда омниум дастурида иштирок этган Троман 126 очко жамғариб, жамоага чемпионат доирасидаги учинчи бронза медалини тақдим қилган.
Шунингдек, мазкур мусобақада Ўзбекистон делегациясиинг дастлабки медалига муаллифлик қилган Янина Кускова бу сафар ҳам яна бир бронза медалига эга чиққан.
© Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди

Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Ўзбекистонликлар Осиё чемпионатида яна учта медални қўлга киритиди
Қолаверса, спортчи София Каримова ҳам мазкур қитъа биринчилигида яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Кеча ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида бронза медалига сазовор бўлган Каримова бу гал скретч йўналишида муваффақиятли қатнашган.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур мусобақада қўлга киритган медаллари 5 та бронзани ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0