https://sputniknews.uz/20220622/olimlar-x-xii-asrlarda-kuchli-yonginda-qolgan-hududni-organmoqda-25530872.html
Олимлар X-XII асрларда кучли ёнғинда қолган ҳудудни ўрганмоқда
Олимлар X-XII асрларда кучли ёнғинда қолган ҳудудни ўрганмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада олимлар томонидан олиб борилаётган археологик тадқиқотлар жараёнида аниқ шаклдаги уй қолдиғини ажратиб олиш мураккаб кечмоқда. 22.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-22T13:07+0500
2022-06-22T13:07+0500
2022-06-22T13:07+0500
жамият
маданий мерос агентлиги
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25530561_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_845ab81ae694836de11e1eb779862d1f.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Олимлар Қува шаҳристонида милодий X-XII асрларда содир бўлган кучли ёнғин оқибатларини аниқлашди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.Қува шаҳристонида Фарғона Давлат Университети олимлари томонидан археологик тадқиқот олиб борилмоқда.Археологлар маълум қилишича, очиб ўрганилган ҳудудда кучли ёнғин содир бўлган.Маълумот учун, Қува шаҳристони милоддан аввалги VI-Vасрларда шаклланган. Унинг гуркираб яшнаган даври милодий X-XII асрларга тўғри келади.Бу вақтда Қуванинг умумий майдони 200 гектардан ортиб кетган бўлса, ҳозирда унинг 15 гектарга яқин ҳудуди сақланиб қолган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон олимлари Фарғонада археологик тадқиқотлар олиб боришгани ҳақида хабар берилганди. Тадқиқотлар натижасида Фарғонанинг қадимги Шўркол, Узункўл, Аччиқ кўл ҳудудларида олиб борилган дала изланишлари натижасида тош артефактлар ва сопол буюмлар парчалари топилган.
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/16/25530561_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_f2d3ee3f2a9c946981c1836fcbc85079.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, маданий мерос агентлиги, фарғона вилояти
жамият, маданий мерос агентлиги, фарғона вилояти
Олимлар X-XII асрларда кучли ёнғинда қолган ҳудудни ўрганмоқда
Фарғонада олимлар томонидан олиб борилаётган археологик тадқиқотлар жараёнида аниқ шаклдаги уй қолдиғини ажратиб олиш мураккаб кечмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Олимлар Қува шаҳристонида милодий X-XII асрларда содир бўлган кучли ёнғин оқибатларини аниқлашди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар
берди. Қува шаҳристонида Фарғона Давлат Университети олимлари томонидан археологик тадқиқот олиб борилмоқда.
Археологлар маълум қилишича, очиб ўрганилган ҳудудда кучли ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида уйларнинг девори куйган, тўсинлар ёниб полга қулаган. Деворлар қаттиқ шикасланиб, тартибсиз қулаб тушган. Натижада аниқ шаклдаги уй қолдиғини ажратиб олиш мураккаб кечмоқда.
Маълумот учун, Қува шаҳристони милоддан аввалги VI-Vасрларда шаклланган. Унинг гуркираб яшнаган даври милодий X-XII асрларга тўғри келади.
Бу вақтда Қуванинг умумий майдони 200 гектардан ортиб кетган бўлса, ҳозирда унинг 15 гектарга яқин ҳудуди сақланиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон олимлари Фарғонада археологик тадқиқотлар олиб боришгани ҳақида хабар
берилганди. Тадқиқотлар натижасида Фарғонанинг қадимги Шўркол, Узункўл, Аччиқ кўл ҳудудларида олиб борилган дала изланишлари натижасида тош артефактлар ва сопол буюмлар парчалари топилган.