https://sputniknews.uz/20220622/garbning-rossiyaga-qarshi-sanktsiyalari-barbod-boldi--nyt-25539982.html
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари барбод бўлди – NYT
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари барбод бўлди – NYT
Sputnik Ўзбекистон
Ғарбнинг Россия иқтисодиётини бўғиш бўйича қилган ҳаракатлари муваффақиятсизликка учради, деб ёзади Американинг “The New York Times” газетаси.
2022-06-22T15:54+0500
2022-06-22T15:54+0500
2022-06-22T15:54+0500
россия
санкциялар
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1c/17996752_0:0:3099:1743_1920x0_80_0_0_b3fc3d5ddcb22ed19df5029d08691a13.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ғарбнинг Россия иқтисодиётини бўғиш бўйича қилган ҳаракатлари муваффақиятсизликка учради, деб ёзади Американинг “The New York Times” газетаси.Мақолада қайд этилишича, энергия нархининг юқорилиги туфайли Россия бугунги кунда тўрт ойдагидан-да кўпроқ даромад олган. Бундан ташқари рублнинг долларга нисбатан курси ҳам кескин ошган.“Ғарб санкциялари киритилгандан сўнг Хитой импорти 28 фоизга ўсди ва бу Россияга Саудия Арабистонини ортда қолдириш имконини берди. Бундан ташқари, Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни кўпайтирди, авваллари уни арзимас ҳажмда сотиб олган”, дейилади мақолада.Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Баъзи мамлакатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. Европа Иттифоқи аллақачон олтита санкция пакетини маъқуллаган, хусусан, кўмир ва нефть импортига босқичма-босқич эмбарго жорий этмоқда.Кремль Ғарбнинг ҳаракатларини бошқа ҳеч кимга ўхшамайдиган иқтисодий уруш деб атади. Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. АҚШ ва Европанинг асосий мақсади эса миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1c/17996752_231:0:2960:2047_1920x0_80_0_0_061544e16859cfaecde3e0e88df61a3d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғарбнинг россияга қарши санкциялари барбод бўлди – nyt
ғарбнинг россияга қарши санкциялари барбод бўлди – nyt
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари барбод бўлди – NYT
Америка нашрига кўра, Ғарб Россия иқтисодиётини бўға олмади.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ғарбнинг Россия иқтисодиётини бўғиш бўйича қилган ҳаракатлари муваффақиятсизликка учради, деб ёзади Американинг
“The New York Times” газетаси.
“Хитой ва Ҳиндистон Россия нефтини Ғарб давлатлари билан бир хил ҳажмда сотиб олмоқда”, - дейилади нашрда.
Мақолада қайд этилишича, энергия нархининг юқорилиги туфайли Россия бугунги кунда тўрт ойдагидан-да кўпроқ даромад олган. Бундан ташқари рублнинг долларга нисбатан курси ҳам кескин ошган.
“Ғарб санкциялари киритилгандан сўнг Хитой импорти 28 фоизга ўсди ва бу Россияга Саудия Арабистонини ортда қолдириш имконини берди. Бундан ташқари, Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишни кўпайтирди, авваллари уни арзимас ҳажмда сотиб олган”, дейилади мақолада.
“Россия янада пастга тушиш ўрнига, пандемиядан олдинги даражасига деярли яқинлашди”, дея хулоса қилди газета.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Баъзи мамлакатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. Европа Иттифоқи аллақачон олтита санкция пакетини маъқуллаган, хусусан, кўмир ва нефть импортига босқичма-босқич эмбарго жорий этмоқда.
Кремль Ғарбнинг ҳаракатларини бошқа ҳеч кимга ўхшамайдиган иқтисодий уруш деб атади. Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. АҚШ ва Европанинг асосий мақсади эса миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.