Бургут боласи табиат қўйнига қўйиб юборилди

© Давлат экология қўмитаси Бургут боласи табиат қўйнига қўйиб юборилди
Бургут боласи табиат қўйнига қўйиб юборилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Oбуна бўлиш
Жиззахда уча олмай қолган бургут боласи мутахассислар томонидан 17 кун парвариш қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида парвариш қилинганидан сўнг бургут боласи табиат қўйнига қайтарилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, бургут боласи 4 июнь куни Зафаробод тумани “Чимқўрғон” МФЙда ёш болалар томонидан тутиб олинган.
Йиртқич қуш боласи уча олмай қолган ва у вақтинча Зафаробод туман ветеринария бўлими назоратига берилган.

17 кун парвариш қилинган қуш боласи яна уча бошлади.

Зафаробод тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспектори ҳамда туман ветеринария бўлими ходими билан биргаликда йиртқич қуш табиат қўйнига қўйиб юборилди.
Янгиликлар лентаси
0