https://sputniknews.uz/20220620/ukraina-eiga-hech-qanaqasiga-mos-emas--volodin-25471487.html
Украина ЕИга ҳеч қанақасига мос эмас – Володин
Украина ЕИга ҳеч қанақасига мос эмас – Володин
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳам, номзод мақомини олишга ҳам мос эмас.
2022-06-20T19:59+0500
2022-06-20T19:59+0500
2022-06-20T19:59+0500
дунёда
украина
европа иттифоқи
вячеслав володин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/714/37/7143733_0:0:2500:1407_1920x0_80_0_0_980711d569fcd5b8af311e69d6b50b1f.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳам, номзод мақомини олишга ҳам мос эмас.Володин Европа Иттифоқига номзод мақомини Украинадан кўра кўпроқ кутаётган бошқа давлатларни ҳам эслади. Улар орасида 1987, 2004 ва 2008 йиллардан бери навбатда турган Туркия, Шимолий Македония ва Черногория ҳам бор.“Бугунги кунда Европа Иттифоқига аъзо бўлишни кутаётган бешта номзод бор…”, дейди у.Дума спикерининг сўзларига кўра, “Украинанинг ўзини-ўзи йўқ қилиш ҳали ҳам давом этмоқда”.Унинг таъкидлашича, Украина учун натижа қайғули бўлади.“Қарор қабул қилиш маркази расман Брюсселга кўчирилади. У [Украина] ниҳоят ўз мустақиллигини йўқотади”, деди Володин.Аввалроқ, президент Владимир Путин Россия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига мутлақо қарши эмаслигини, ЕИ давлатларининг ўзлари бу улар учун қанчалик мос эканини аниқлаши кераклигини айтган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/714/37/7143733_256:0:2449:1645_1920x0_80_0_0_007151ad4f1a29cc2fc3b915a4ff8a12.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина еига ҳеч қанақасига мос эмас – володин
украина еига ҳеч қанақасига мос эмас – володин
Украина ЕИга ҳеч қанақасига мос эмас – Володин
Володиннинг айтишича, Украина на Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун, на номзод мақомига ҳеч қанақасига мос келмайди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳам, номзод мақомини олишга ҳам мос
эмас. “Украина на Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун, на номзод мақомига ҳеч қанақасига мос келмайди. Коррупция, кенг тарқалган жиноят, олигархик ҳокимият ва вайрон бўлган иқтисодиёт – булар замонавий Украинанинг ўзига хос хусусиятлари. Европа буни яхши тушунади, лекин уларда Россияни заифлаштириш истаги устунлик қилади”, деди Давлат Думаси спикери.
Володин Европа Иттифоқига номзод мақомини Украинадан кўра кўпроқ кутаётган бошқа давлатларни ҳам эслади. Улар орасида 1987, 2004 ва 2008 йиллардан бери навбатда турган Туркия, Шимолий Македония ва Черногория ҳам бор.
“Бугунги кунда Европа Иттифоқига аъзо бўлишни кутаётган бешта номзод бор…”, дейди у.
Дума спикерининг сўзларига кўра, “Украинанинг ўзини-ўзи йўқ қилиш ҳали ҳам давом этмоқда”.
“Ғарб Россияга қарши охирги украиналик қолгунча курашяпти. Улар муваффақиятга эришмайди. Шунинг учун Вашингтон ва Брюссель жанговар ҳаракатлар давом этиши учун ҳамма нарсани қилишга тайёр. Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш учун номзод мақомини бериш тўғрисидаги қарорнинг сабаби шу”, деди Володин.
Унинг таъкидлашича, Украина учун натижа қайғули бўлади.
“Қарор қабул қилиш маркази расман Брюсселга кўчирилади. У [Украина] ниҳоят ўз мустақиллигини йўқотади”, деди Володин.
Аввалроқ, президент Владимир Путин Россия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига мутлақо қарши эмаслигини, ЕИ давлатларининг ўзлари бу улар учун қанчалик мос эканини аниқлаши кераклигини айтган эди.