https://sputniknews.uz/20220620/telegram-pullik-obunasini-ishga-tushirdi-25466431.html
Telegram пуллик обунасини ишга туширди
Telegram пуллик обунасини ишга туширди
Sputnik Ўзбекистон
Telegram мессенжери фойдаланувчиларга қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини берувчи пуллик Premium обунасини ишга туширди.
2022-06-20T12:05+0500
2022-06-20T12:05+0500
2022-06-20T12:05+0500
бу қизиқ
telegram
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/14/25462331_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_9eecefe44ac84aa3cdb91eddb5809bb6.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Telegram мессенжери фойдаланувчиларга қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини берувчи пуллик Premium обунасини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.Telegram Premium нархи ойига 5 $ бўлади.Пуллик обунага уланган фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:· 4 ГБгача бўлган файлларни юклаб олиш;· медиа ва ҳужжатларни максимал тезликда юклаш;· мингта каналга обуна бўлиш;· овозли хабарларни матнга айлантириш;· обуначилар сони кўп бўлган оммавий каналларда рекламани ўчириш;· ноёб стикерлар ва реакцияларни юбориш;· премиум стикерлар;· диалогларнинг кенгайтирилган бошқаруви;· профил белгиси;· анимацион аватарлар.Пуллик обунага уланмаган фойдаланувчилар одатдагидек 2 ГБ гача бўлган медиа материалларни жўнатиши мумкин бўлади. Илова хотираси Telegram’дан фойдаланувчи ҳар бир киши учун чексиз бўлиб қолмоқда.Қайд этилишича, бу иловани сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплайди ва ишлаб чиқувчиларга келгусида ҳам фойдаланувчиларга чексиз ва бепул хизмат кўрсатишда давом этиш имконини беради.Telegram’нинг хабар беришича, мессенжернинг фаол фойдаланувчилари сони ойига 700 миллион кишидан ошган ва бу йил илова дунёдаги энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирган.Маълумот учун, илова асосчиси Павел Дуров 10 июнь куни пуллик обуна ҳақида эълон қилиб, мессенжер реклама берувчилар томонидан эмас, биринчи навбатда унинг фойдаланувчилари томонидан молиялаштирилиши кераклигини таъкидлаган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/14/25462331_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_683709c20f2e84631bbfd21ce99eaf4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
telegram пуллик обунасини ишга туширди
telegram пуллик обунасини ишга туширди
Telegram пуллик обунасини ишга туширди
Telegram Premium обуначилари 4 ГБгача бўлган файлларни юклаб олиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Telegram мессенжери фойдаланувчиларга қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини берувчи пуллик Premium обунасини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Telegram Premium нархи ойига 5 $ бўлади.
Пуллик обунага уланган фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:
· 4 ГБгача бўлган файлларни юклаб олиш;
· медиа ва ҳужжатларни максимал тезликда юклаш;
· мингта каналга обуна бўлиш;
· овозли хабарларни матнга айлантириш;
· обуначилар сони кўп бўлган оммавий каналларда рекламани ўчириш;
· ноёб стикерлар ва реакцияларни юбориш;
· диалогларнинг кенгайтирилган бошқаруви;
Пуллик обунага уланмаган фойдаланувчилар одатдагидек 2 ГБ гача бўлган медиа материалларни жўнатиши мумкин бўлади. Илова хотираси Telegram’дан фойдаланувчи ҳар бир киши учун чексиз бўлиб қолмоқда.
Қайд этилишича, бу иловани сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплайди ва ишлаб чиқувчиларга келгусида ҳам фойдаланувчиларга чексиз ва бепул хизмат кўрсатишда давом этиш имконини беради.
Telegram’нинг хабар беришича, мессенжернинг фаол фойдаланувчилари сони ойига 700 миллион кишидан ошган ва бу йил илова дунёдаги энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирган.
Маълумот учун, илова асосчиси Павел Дуров 10 июнь куни пуллик обуна ҳақида эълон қилиб, мессенжер реклама берувчилар томонидан эмас, биринчи навбатда унинг фойдаланувчилари томонидан молиялаштирилиши кераклигини таъкидлаган эди.