https://sputniknews.uz/20220620/patrul-post-xizmati-saf-bolinmalari-tarkibida-otliq-otryadlar-tashkil-etiladi-25464495.html
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15 июнь куни қабул қилинган қарорда келтирилган.
2022-06-20T13:13+0500
2022-06-20T13:13+0500
2022-06-20T13:13+0500
жамият
янги қарор
иив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/879/09/8790928_0:107:1280:827_1920x0_80_0_0_dd796abcbc93901dd4b080f7962fb4a4.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15 июнь куни қабул қилинган қарорда келтирилган.Ҳужжатга кўра, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар босқичма-босқич ташкил этилади ҳамда мазкур отрядлар хизмат отлари, тегишли транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминланади.Шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари отлиқ штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг амалдаги штат бирликлари доирасида шакллантирилади.2023-2026 йилларда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаларини авто ва мототранспорт воситалари, хизмат отлари ва анжомлар билан таъминлаш дастури доирасида отлиқ отрядларга қорабайир зотли отлар мазкур соҳага ихтисослашган маҳаллий ташкилотлар томонидан етказиб берилади.Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда отлиқ отрядларнинг тузилмасини, ушбу отрядлар тўғрисидаги низомни, уларнинг ходимлари учун хизмат кийимининг намунасини, уларни экипировка, анжом ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш бўйича табел меъёрларини ҳамда хизмат отларининг кирим-чиқим қилиниши, сақланиши, парвариш қилиниши, ўргатилишини ҳамда ем-хашак, зоотехника ва ветеринарияга оид ҳамда бошқа анжомлар билан таъминланишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги қўлланмани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/879/09/8790928_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7b8b9069ce9504c98bc62b4069c9acc1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларида отлиқ отрядлар
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларида отлиқ отрядлар
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади
Отрядларга қорабайир зотли отлар мазкур соҳага ихтисослашган маҳаллий ташкилотлар томонидан етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15 июнь куни қабул қилинган қарорда келтирилган.
Ҳужжатга кўра, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар босқичма-босқич ташкил этилади ҳамда мазкур отрядлар хизмат отлари, тегишли транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминланади.
Шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари отлиқ штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг амалдаги штат бирликлари доирасида шакллантирилади.
2023-2026 йилларда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаларини авто ва мототранспорт воситалари, хизмат отлари ва анжомлар билан таъминлаш дастури доирасида отлиқ отрядларга қорабайир зотли отлар мазкур соҳага ихтисослашган маҳаллий ташкилотлар томонидан етказиб берилади.
Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда отлиқ отрядларнинг тузилмасини, ушбу отрядлар тўғрисидаги низомни, уларнинг ходимлари учун хизмат кийимининг намунасини, уларни экипировка, анжом ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш бўйича табел меъёрларини ҳамда хизмат отларининг кирим-чиқим қилиниши, сақланиши, парвариш қилиниши, ўргатилишини ҳамда ем-хашак, зоотехника ва ветеринарияга оид ҳамда бошқа анжомлар билан таъминланишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги қўлланмани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.