https://sputniknews.uz/20220620/oxirgi-11-yillikdagi-ilk-tashrif-ilhom-aliev-ozbekistonga-keladi-25481726.html
Охирги 11 йилда илк ташриф: Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади
Охирги 11 йилда илк ташриф: Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади
Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади 20.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-20T17:46+0500
2022-06-20T17:46+0500
2022-06-20T18:47+0500
сиёсат
илҳом алиев
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
озарбайжон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/14/25481146_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_8741819bcb4a056e803a7ec1eb62af80.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.Саммит кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.Ташриф арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ишбилармонлик тадбирлари ўтмоқда.Кейинги йилларда икки томонлама савдо кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони сезиларли даражада кўпайди. 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 42 %га, жорий йил январь-май ойларида 49 %га ўсди.Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг охирги 11 йилда Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади. Алиев охирги марта Ўзбекистонга 2010 йил 27 сентябрда ташриф буюрган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/14/25481146_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_f6a68ad88de6f188c3c781ac53420210.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, илҳом алиев, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, озарбайжон
сиёсат, илҳом алиев, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, озарбайжон
Охирги 11 йилда илк ташриф: Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади
17:46 20.06.2022 (янгиланди: 18:47 20.06.2022) Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Саммит кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Ташриф арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ишбилармонлик тадбирлари ўтмоқда.
Кейинги йилларда икки томонлама савдо кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони сезиларли даражада кўпайди. 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 42 %га, жорий йил январь-май ойларида 49 %га ўсди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг охирги 11 йилда Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади. Алиев охирги марта Ўзбекистонга 2010 йил 27 сентябрда ташриф буюрган.