Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишБольшой этнографический диктант в России
Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Oбуна бўлиш
Абитуриентларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти ва my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Бугундан янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.
Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказишлари керак бўлади. Улар паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.
Ҳозирча абитуриентларга юқорида келтирилган маълумотларни киритиш имкони яратилди. Улар ОТМни квоталар тиллар кесимида тасдиқлангандан сўнггина танлай оладилар.
“Таълим йўналишларини эса 2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.
Абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.
Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланган. Абитуриент кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шаклини танлашига ҳам рухсат берилади.
Янгиликлар лентаси
0