Абдураҳмонов Татаристон раҳбари билан Санкт-Петербургда учрашув ўтказди

© Пресс-служба Министерства инновационного развитияВстреча министра инновационного развития Узбекистана Иброхима Абдурахмонова с президентом Татарстана Рустамом Миннихановым на полях ПМЭФ-2022.
Встреча министра инновационного развития Узбекистана Иброхима Абдурахмонова с президентом Татарстана Рустамом Миннихановым на полях ПМЭФ-2022. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ва Татаристон раҳбари Санкт-Петербургда учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ва Татаристон раҳбари Санкт-Петербургда учрашув ўтказди.
Музокаралар Петербург иқтисодий форум доирасида бўлиб ўтди.

Икки мамлакат ўртасида яхши суръатлар кузатилмоқда. Миллий етакчингиз, Президент Шавкат Мирзиёев ишбилармонлик алоқаларимизни ривожлантиришга жуда фаол ҳисса қўшмоқда, — деди Миннихонов.

Шунингдек, Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. – Ўзбекистон президентининг бевосита раҳбарлигида мамлакатимиз илм-фанида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – деди И.Абдураҳмонов. – Айни пайтда мамлакатимиз илм-фанининг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ва замонавий технологиялар, жумладан, илмий ишланмаларни трансфер ва тижоратлаштириш орқали жаҳон бозорига чиқишни таъминлаш асосий вазифаларимиздан.
Иброҳим Абдураҳмонов ва Рустам Миннихонов Ўзбекистон ва Россия минтақаси ўртасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашди ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олди.
Янгиликлар лентаси
0