Ўзбекистонлик талабалар “Катта Олтой” магистратурасида таҳсил олишлари мумкин
16:59 18.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023)
© НОЦ "Большой Алтай" АлтГУМагистратура в АлтГУ
© НОЦ "Большой Алтай" АлтГУ
Oбуна бўлиш
ОлтДУда 2022 йилда ижтимоий, иқтисодий, рақамли технологиялар ва туркийшунослик каби йўналишлар бўйича 5та магистрлик дастурларига қабул очилади.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Россиянинг Сибирь ўлкасида жойлашган энг йирик университети 17 июньдан бошлаб “Марказий Осиёда фазовий таҳлил ва атроф-муҳитни бошқариш” магистрлик дастурига ҳужжатлар қабулини эълон қилади. Янги ўқув йили учун 15 та, жумладан 10 та бюджет ўринлари ажратилган. Бу ҳақида Олтой Давлат университетининг Олтойшунослик ва туркийшунослик илмий-таълим марказининг матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистоннинг агросаноат ишлаб чиқаришида ердан оқилона фойдаланиш муаммолари муҳим ҳисобланади. Маълумки, агроэкотизимлар кўплаб салбий омилларга: қурғоқчилик, шўрланиш, сув ва шамол эрозиясига учраган. Шу сабабли ер ресурслари ҳолатини мунтазам мониторинг қилиб бориш зарур”,- дейди Самарқанд университетининг катта ўқитувчиси Расулжон Мамажонов.
© НОЦ "Большой Алтай" АлтГУМагистратура в АлтГУ
Магистратура в АлтГУ
© НОЦ "Большой Алтай" АлтГУ
Таълим дастури фазовий таҳлил, атроф-муҳитни бошқариш, муҳофаза қилиш, атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш соҳасида мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган. Бўлажак магистрлар корхоналарда, ташкилий-бошқарув ва мутахассислик-таҳлилий ишлари билан шуғулланишлари мумкин.
“Магистратура бир қанча илмий соҳаларни бирлаштиради: геоинформацион таҳлил, ахборот технологиялари, картография ва бонитет. Ушбу соҳа мутахассислари республиканинг илмий, таълимий ва ишлаб чиқариш ташкилотларида муваффақиятли фаолият юритишлари мумкин”, - деб қўшимча қилади Мамажонов.
Ўқиш давомида бозорда эндигина пайдо бўлаётган рақамли технологиялардан фойдаланилади. Шунинг учун, талабаларда нафақат энг янги геодезик дронлар ёрдамида қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризациялашни ўз кўзлари билан кўриш, балки мустақил равишда “парвоз қилиб” ва сўнгра замонавий дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда ердан ҳақиқий фойдаланишни сифатли таҳлил қилиш имкониятларига ҳам эга бўладилар.
“Бизга ҳудуд ривожини бир нечта ракурсдан: табиат, иқлим, ландшафт, экология ва ундан кам таъсирга эга бўлмаган иқтисодиёт омиллари томонидан кўриб чиқадиган мутахассислар керак. Айнан шунинг учун дастурда катта қисм Олтой давлат университетининг Халқаро иқтисодиёт ва ахборот тизимлари институти томонидан амалга оширилаётган фанларга қаратилган”,- дейди магистрлик дастури раҳбари, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, иқтисодий география ва картография кафедраси доценти Ольга Латышева.
Шунингдек, магистрлар “Туристик ва рекреацион корхоналар ҳудудини лойиҳалаш” ва “Катта олтой ва Марказий Осиё минтақаларини ривожлантиришнинг фазовий режалаштириш концепцияси лойиҳаси” каби минтақавий миқёсдаги ҳақиқий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятларига эга бўлишади.
© НОЦ "Большой Алтай"Магистратура в АлтГУ
Магистратура в АлтГУ
© НОЦ "Большой Алтай"
“Таълим дастури Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, шунинг учун талабалар таълим олишни тамомлаганда иккита диплом олишлари мумкин”, - дейди Латышева.
Магистрлик дастури учун бир нечта усулда: “Абитуриент АлтГУ” сайти орқали онлайн, почта хизмати, шахсан (ёки вакил орқали) ОТМнинг Барнаулдаги қабул комиссиясига ҳужжат топшириш мумкин.
Бюджет ўринлари учун ўтказиладиган кўрик-танловда Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг “Ватандош” мақомини (Россия қонунчилигига кўра) тасдиқлаганларидан сўнг иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, абитуриентлар магистратурага тўлов асосида ҳам қабул қилинади.
“Марказий Осиёда фазовий таҳлил ва атроф-муҳитни бошқариш” магистратура дастури Россия Фан ва олий таълим вазирлиги кўмагида “Катта Олтойнинг туркий олами: тарих ва ҳозирги замондаги ўхшашлик ва турфа-хилликлар” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2022 йилда “Катта Олтой” лойиҳаси доирасида яна бешта: “Катта Олтой медиамаконининг ижтимоий хавфсизлиги, “Туркий оламнинг этномаданиятшунослиги: амалий-арт ва креатив саноат”, “Марказий Осиёдаги трансчегаравий савдо-сотиқ: менеджмент ва маркетинг”, “Шимолий ва Марказий Осиё минтақаларининг барқарор ривожланиши учун рақамли маълумотларни таҳлил қилиш технологиялари ва “Туркийшунослик” йўналишлари бўйича магистрлик дастурларига қабул очилади.
© НОЦ "Большой Алтай"Магистратура в АлтГУ
Магистратура в АлтГУ
© НОЦ "Большой Алтай"