Нефть. Инфляция. Валюта. Санкт-Петербургдаги форумда нималарга келишиб олинди
21:30 18.06.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023)
© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПодготовка к открытию Петербургского экономического форума
© Sputnik / Максим Блинов
/ Oбуна бўлиш
ПМЭФнинг “Янги дунё – янги имкониятлар” шиорининг маъноси, Украина можаросидан сўнг дунёда янги иқтисодий тизим пайдо бўлишини, бунга ўз нигоҳини Шарққа қаратган Россия ва бошқа давлатлар ҳам тайёр бўлишини кераклигини англатади.
XXV Петербург Халқаро иқтисодий форуми майдонларида муҳокамалар қизғин давом этмоқда. Кун тартибида- тез ўсиб бораётган глобал инфляция, нефтга қўлланган эмбарго, валюта бозоридаги ўзгарувчанлик. Россияни янги воқеликларда нималар кутмоқда?
“Ўхшамади, иш бермади”
Петербургдаги халқаро иқтисодий форумнинг (ПМЭФ) асосий мавзуси- “Янги дунё – янги имкониятлар” эди. Бу билан Россия ўз назарини Ғарбдан Шарққа қаратаётганини. Собиқ ҳамкорлар ўрнига янгиларини топаётганини маълум қилди
Форумнинг ялпи мажлисида Владимир Путин санкциялар фонида Россия олдида янги истиқболлар очилди деди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳеч қачон ўзини яккалаш йўлидан бормайди. “Бундан ташқари, биз бундан манфаатдор бўлган, биз билан ишлашни хоҳлаётганлар билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этамиз. Улар кўп, санаб ўтишга эҳтиёж йўқ. Бу ер юзидаги одамларнинг катта қисми”, - дейди президент. Ғарб юртимиз иқтисодиётини синдира олмади. “Ўхшамади. Иш бермади. Шубҳасиз, бу иш бермади, содир бўлмади”, - дейди президент.
Россия қисқа вақт ичида ҳар бир маҳсулотни ўзи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши керак дейди Владимир Путин. Бироқ, ҳозирча мамлакатнинг таркибий маҳсулотлар бўйича муаммоларни бошдан кечиряпти, дейди у. Устига-устак, бир қатор технологик ечимлар энди мамлакатимиз компаниялари учун иш бермайди, логистика бузилди.
Энди олдингидек бўлмаслиги ҳақида Россия Банки раҳбари Эльвира Набиуллина ҳам баён қилди. “Ташқи шароитлар агар бутунлай бўлмаса ҳам узоқ вақтга чиндан ўзгарган”- , дейди у форумдаги нутқида. Бунга мослашиш қанчалик тез бўлса, шунча яхши.
Бироқ, сабрдан захира тўплашга тўғри келади. Логистика, инфратузилма, тўловлар занжирини қайта қуриш қийин, дея огоҳлантиради Сбербанк директори Герман Греф ва қўшимча қилади: “2030 йил- иқтисодий сценарийларни қуриш учун энг оқилона ягона уфқ”.
“Ҳозирча бу шунчаки орзу”
Форумда Россияга қарши санкциялар фонида бутун дунёда кескин ошиб бораётган нархларга алоҳида эътибор қаратилди. Қайта тикланадиган энергия манбааларига кўр-кўрона ишониш газ сотишнинг “спот” тизимига ўз таъсирини кўрсатди (яъни, биржада газнинг нархи кескин ошди), деди Владимир Путин.
Россия эса аксинча, инфляция ўсишини бостирди. Йиллик ҳисобда у 16,69%гача секинлашди. Аммо бу ҳам кўплик қилади, дейди у. “Ҳали интилса бўладиган мақсадлар кўп. Тўрт фоизлик таргет сақланиб қолмоқда”, дея таъкидлайди давлат раҳбари.
Форумнинг яна бошқа асосий мавзуси- рубль курси. Аксарият амалдорлар ва банкирлар миллий валюта ҳаддан ташқари мустаҳкамланганган деб ўйлайди. “Март ойида МБ санкциялар фонида тезкор чоралар қўллади- асосий ставкани рекорд даражагача кўтарди, валюта борасида чекловлар киритди. Ваҳимани тез бостирдик, рублнинг заифлашишини тўхтатиб инфляцияни секинлаштирдик. Мамлакатимизнинг молиявий тизими издан чиқишига йўл қўймадик”,- дейди Марк Гойхман, TeleTrade ахборот-таҳлилий маркази етакчи иқтисодчиси.
Бироқ, импортнинг кескин қисқариши туфайли доллар ва евро қийматини анча йўқотди. Апрель-май ойларида экспорт миқдори февраль ойига нисбатан камайди. Натижада бюджет энди қийналмоқда, чунки асосий даромад хорижга етказиб берадиган маҳсулот солиқлардан иборат эди. Биринчи навбатда - нефтдан. Экспортчиларнинг даромадлари қанчалик кам бўлса, ғазнадаги маблағ ҳам шунчалик кам бўлади. Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш қисқараётгани сабабли бу маблағлар жуда зарур”, - дея давом этади иқтисодчи.
Шунинг учун МБ асосий ставкани мунтазам пасайтириб келмоқда. Бироқ, у валюта олиб-сотишдаги чекловларни бутунлай олиб ташлашни режалаштираётгани йўқ. Санкциялар шароитида бу мумкин эмас, дейди Эльвира Набиуллина.
Айни пайтда миллий валюта позицияни бериб қўйишга шошаётгани йўқ ва мустаҳкамланишда давом этмоқда.
Мамлакат иқтисодиёти учун энг оқилона курс – бир долларга 70-80 рубль, деди Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников форумда. Бироқ, унинг сўзларига кўра, “бу ҳозирча шунчаки орзу”.
Бироз девальвация мамлакат саноатига қўл келади. Масалан, металлургларга “ноль нуқта” – бир доллар учун 70 рубль. Минимал самарадорлик билан экспортга қўйиш мумкин. Пастроғи эса- зарар, дейди Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров.
Бироқ МБ давлат аралашувига қарши. “Айнан бозор нархлари талаб ва таклифларни мувозанатлаштиради”, - деб таъкидлайди Россия Банки раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Чистюхин.
Шарққа кетяпмиз
Айни пайтда эса Россия аллақачон “шарққа қувур” сценарийсини ишлаб чиқаришни бошлаган. Масалан, нефть экспортининг 73%ни санкциялар қўлламаган давлатларга йўналтиришга муваффақ бўлди. “Хайрият, бугун биз илгари амалга оширилган қарорни қабул қилдик: ШСТО (Шарқий Сибир- Тинч океани) бизга 80 миллион тонна етказиб бериш, жумладан, Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларини таъминлашни кафолатлайди. Бизда порт сиғимлари етарли, бўшлари ҳам бор, уларни кўпайтириш бўйича режалар ҳам бор”, - таъкидлайди бош вазир ўринбосари Александр Новак.
Унинг айтишича, Россия қора олтинни етказиб бериш учун тўловни рублга ўтказишни режалаштирмаяпти. “Бизда нефть саноатида экспорт қилувчилар кўп. Бу ерда бозор етарлича либераллашган, шунинг учун ҳам у ерда бу механизмни амалга ошириш анча қийин.У ерда барча эскпортёрлар амал қилаётган механизмлар бор: мажбурий маҳсулотлари валюта тушумларининг бир қисмини сотиш”, - деб тушунтиради у.
Айни пайтда Россия нефтига талаб катта. Хомашё олмоқчи бўлганларнинг узун навбати пайдо бўлган. Ҳозир у Осиёга бир баррели 30-35 доллардан сотилаётганига қарамай, нарх фойдалилигича қолмоқда.
Шарқ истиқболли бозор, дейди таҳлилчилар. “Аммо, йирик инвестициялар, жуда катта харажатлар ва логистика жараёнини қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Инфляцияни кенгайтириш учун бир неча йил керак бўлиши мумкин”, - дейди Нефть ва газ технологиялари институтининг “Саноат” йўналиши раҳбари Ольга Орлова.
Бундан ташқари, Осиё- Тинч океани минтақаси мамлакатларига танкерларда хомашё ташиш имкониятларини ошириш зарур.
Лекин, амалиёт шуни кўрсатадики, талаб таклифни яратади. Бундан ташқари, Россия нефть қазиб олиш ҳажмини босқичма-босқич тикламоқда. У аллақачон февральдаги даражасига етган, дейди Александр Новак.
Унинг фикрича, жаҳон нефть бозоридаги вазият нефть нархининг янада ошишига ёрдам беради. Демак,бу Россия бюджетига пул оқиб келишини англатади.