Шольц, Макрон ва Драги Киевга ташриф буюришди
11:44 17.06.2022 (янгиланди: 12:31 17.06.2022)
© AP Photo / Ludovic MarinВизит Макрона, Шольца и Драги в Киев.
© AP Photo / Ludovic Marin
Oбуна бўлиш
Европа давлатлари раҳбарлари Украинага имкон қадар тезроқ ЕИга кириш номзодлигини бериш кераклиги таъкидлашди.
ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Италия бош вазири Марио Драги Киевга ташриф буюришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Die Welt нашрига асосан.
Учрашув чоғида Европанинг учта етакчи давлатлари раҳбарлари Украинага имкон қадар тезроқ ЕИга кириш номзодлигини бериш кераклиги таъкидланди.
“Биз барчамиз Украинага Европа Иттифоқига номзод мақомининг зудлик билан берилишини қўллаб-қувватлаймиз”, деди Макрон Киевдаги музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтгани сабабли, ЕИ раҳбарлари нега бунчалик шошилаётганини ва бунинг эвазига Украина уларга нима бериши кераклиги аниқ маълум бўлмади.
“Бунинг эвазига давлат ва ҳукумат раҳбарлари “ёпиқ эшиклар ортида” катта эҳтимол билан Зеленскийни Россия президенти Владимир Путин билан музокара столига ўтиришга кўндирган”, — дея газетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
Маълумки, бу Европа давлатларининг инқироз оқибатлари туфайли кўрган иқтисодий зарари кучайиб, унинг ўрнини қоплаш қийинроқ бўлиб бормоқда.
“Иқтисодий ўсиш секинлашди, инфляция рекорд даражага етди”, деб ёзади Дие Велт.
Нашр, шунингдек, Европа етакчилари Киевга шахсий режалари билан келган, деб ҳисоблайди. Хуллас, газетанинг ёзишича, сўнгги бир неча ҳафта ичида "прагматист"га айланган, инқирознинг якунланиши, унинг иқтисодий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, Украина яхлитлигидан кўра кўпроқ қайғурган Макрон “ўз позициясига ойдинлик киритмоқчи”.
Италия Бош вазири Драги ҳам Киевга ташрифи билан Римнинг ЕИдаги асосий иштирокчилардан бири мақомини кўрсатишга ҳаракат қилди. Ундан ташқари у Одесса портларида тиқилиб қолган 20 миллион тонна дон маҳсулотлари тақдири билан қизиқди.
"Аммо, Макрон каби, Драги учун ҳам инқирознинг имкон қадар тезроқ тугаши муҳим. Италиядаги вазият борган сари нохуш тус олмоқда: агар можаролар туфайли иқтисодиётнинг унумдорлиги тикланмаса, иқтисодиёт барқарорлиги. мамлакат хавф остида бўлади", деб хулоса қилишади улар нашрда.
Айтиш жоизки Европа етакчиларининг Киевга ташрифи Европа Иттифоқи саммитидан ўн кун олдин бўлиб ўтди. Саммитда Украинага номзод давлат мақоми берилиши расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Яна бир қизиқ томони Макрон, Шольц ва Драги Киевга тунги поездиннг зирҳланган вагонида етиб келишган. Уларни Зеленский ҳарбий кийимда кутиб олди.