Россия ҳамкорлигида мактаб дарсликлари яратилди

© Республика таълим маркази Россия ҳамкорлигида мактаб дарсликлари яратилди
Россия ҳамкорлигида мактаб дарсликлари яратилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Oбуна бўлиш
Дарсликларда ўқиб ва тинглаб тушуниш, фикрни ёзма ҳамда оғзаки тарзда ифодалай олиш каби 4 та кўникма шакллантирилган.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Республика таълим маркази ҳамда Россия давлат педагогика университети ҳамкорлигида ўзбек ва қардош тилларида олиб бориладиган мактабларнинг 2-11-синф дарсликлари яратилди ва чоп этилмоқда. Бу ҳақда Республика таълим маркази хабар берди.
Тошкентдаги 110-мактабда россиялик ҳамда ўзбекистонлик муаллифлар иштирокида ўқитувчилар учун мазкур дарсликларнинг тақдимоти ўтказилди.
“Ушбу дарсликлар Ўзбекистондаги мактабларда рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган “Зўр!” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган”, дейилади хабарда.
Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликларда энди фанни хорижий тил сифатида ўқитиш, ўқувчида ўқиб ва тинглаб тушуниш, фикрни ёзма ҳамда оғзаки тарзда ифодалай олиш каби 4 та кўникмани шакллантиришга эътибор қаратилган.
Ҳар бир синф дарслигига 2 тадан лойиҳа иши, дарсликнинг охирида 7 та тилдаги луғат ҳам киритилган.
Болалар дарслик учун яратилган AR иловаси орқали дарсликдаги аудиоларни тинглашлари ҳам мумкин.
Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб умумтаълим мактаблари учун 22 та фандан, хусусан, рус тили фанидан замонавий таълим стандартлари, ўқув дастурлари, илғор методикалар ҳамда баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
Янгиликлар лентаси
0