ШҲТ кенгаймоқда – Владимир Норов
13:13 16.06.2022 (янгиланди: 11:07 13.09.2022)
© Фото: МИД УзбекистанаВладимир Норов
© Фото: МИД Узбекистана
Oбуна бўлиш
ШҲТнинг Самарқанд саммитида Эрон меморандуми ва яна 10та давлатларнинг аризалари кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Ушбу йил Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари саммити кун тартибидаги асосий масалалардан бири - ШҲТни янада кенгайтириш ҳисобланади, - деди Владимир Норов “Дунё” ААга берган интервьюсида.
ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзолашга тайёр. Ҳужжат амалда ушбу йирик Яқин Шарқ мамлакатининг бизнинг ташкилотимизга тўлиқ аъзо бўлишига йўл очади.
Бундан ташри, ШҲТ фаолиятида тўлақонли аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича шериклар мақомида иштирок этиш учун тақдим этилган 10 га яқин мамлакатларнинг аризалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, Саммит майдонида ШҲТ ва Араб давлатлари лигаси, ЮНЕСКО, ЭСКАТО ва бошқа бир қатор халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича Меморандумлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.
Шу аснода Ўзбекистон раислигида бўлажак саммит "Шанхай саккизлиги" раҳбарларининг минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилишлари учун самарали платформа яратиб бериши алоҳида аҳамиятга эга.
ШҲТ ҳақида муҳим фактлар:
ШҲТнинг “катта оиласига” Осиё, Европа ва Африкадан 21 мамлакат киради: 8 та доимий аъзо, 4 та кузатувчи, 9 та мулоқот бўйича ва 9 та шерик давлатлар;
ШҲТ мамлакатларининг умумий аҳолиси 3,2 миллиард кишини ташкил этади, бу - дунё аҳолисининг қарийб ярмидир;
ШҲТ умумий ҳудуди 34 миллион квадрат километрдан ошади. Бу Евроосиё қитъаси ҳудудининг 60 фоиздан ортиғи;
ШҲТ умумий ЯИМи ташкилот тузилган вақтдан буён 13 баробарга ошди;
ШҲТ давлатлари иқтисодиётининг умумий ҳажми - 20 триллион АҚШ долларини ташкил этади, бу умумжаҳон ЯИМининг ¼ қисмини ташкил этади;
2030 йилга бориб бу рақам жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 35-40 %гача ортиши мумкин.
Эслатиб аўтамиз, Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти 2001 йил июнь ойида "Шанхай бешлиги" ўрнига ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Ўша вақт унинг таркибига Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган эди. Кейинчалик 2017 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон ҳам қўшилди.