https://sputniknews.uz/20220616/saida-mirziyoeva-toyda-kelinga-tarsaki-tushirgan-kuyovni-keskin-qoraladi---25358969.html
Саида Мирзиёева тўйда келинга тарсаки туширган куёвни кескин қоралади
Саида Мирзиёева тўйда келинга тарсаки туширган куёвни кескин қоралади
Sputnik Ўзбекистон
Бу воқеа қачон ёки қаерда бўлгани муҳим эмас, асосийси жамиятда унга қандай муносабат билдирилаётгани, деб ёзади Мирзиёева. 16.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-16T12:13+0500
2022-06-16T12:13+0500
2022-06-16T12:13+0500
жамият
саида мирзиёева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1f/14674525_242:106:1144:613_1920x0_80_0_0_46af0a50ab80f6e08f39e0cf395852ee.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева "тўйда келинга тарсаки туширган куёв" видеоси юзасидан ўз фикрини билдирди. Саида Мирзиёева, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб шов-шувларга сабаб бўлган ушбу ҳодисага жамиятда турлича муносабат билдирилаётганига эътибор қаратган. Шунингдек Гендер тенглиги комиссияси аъзоси жамиятда хотин-қизларга тенг ҳуқуқни таъминлаш, уларнинг таълим олиши, мустақил бўлишига имкон яратиш жамиятни фаравонликка олиб келишига ишонч билдирган. Бунда ҳодисаларни олдини олиш учун фарзандларга тўғри тарбия бериш, мактабни битиргач тезроқ турмушга беришга ёки уйлантиришга шошилмаслик, аксинча уларга илм бериш ва ўз ақли билан яшашга имкон яратиш керак, -дейди Гендер тенглиги комиссияси аъзоси.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1f/14674525_94:0:1231:853_1920x0_80_0_0_7db8d206e00caf1b24501aa8a626ba84.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, саида мирзиёева
Саида Мирзиёева тўйда келинга тарсаки туширган куёвни кескин қоралади
Бу воқеа қачон ёки қаерда бўлгани муҳим эмас, асосийси жамиятда унга қандай муносабат билдирилаётгани, деб ёзади Мирзиёева.
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева "тўйда келинга тарсаки туширган куёв" видеоси юзасидан ўз фикрини билдирди.
Саида Мирзиёева, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб шов-шувларга сабаб бўлган ушбу ҳодисага жамиятда турлича муносабат билдирилаётганига эътибор қаратган.
"Агар бу ҳодиса сизни ва атрофингиздагиларни ғазаблантирган, ҳайратга солган бўлса, демак атрофингизда соғлом жамоа бор. Мабодо “аёл эркакка ён босиши шарт”, “ўзи айбдор, тили узун бўлса керак” каби гапларни эшитаётган бўлсангиз, мана бу ҳақиқий фалокатдир", - деб ёзади Мирзиёева.
Шунингдек Гендер тенглиги комиссияси аъзоси жамиятда хотин-қизларга тенг ҳуқуқни таъминлаш, уларнинг таълим олиши, мустақил бўлишига имкон яратиш жамиятни фаравонликка олиб келишига ишонч билдирган.
"Биз ҳаммамиз ривожланган, маданиятли юртда, бой ва бахтли яшашни хоҳлаймиз. Демак, ҳар биримиз аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини англашимиз ва шу қарашда қатъий туришимиз зарур", - деб ёзади Мирзиёева.
Бунда ҳодисаларни олдини олиш учун фарзандларга тўғри тарбия бериш, мактабни битиргач тезроқ турмушга беришга ёки уйлантиришга шошилмаслик, аксинча уларга илм бериш ва ўз ақли билан яшашга имкон яратиш керак, -дейди Гендер тенглиги комиссияси аъзоси.