Ўзбек кураши бўйича Дубай кураш федерацияси ташкил этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе
Международный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Oбуна бўлиш
Қатар ва бир қатор мамлакатларда кураш федерацияларини ташкил этиш ҳам кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбек кураши бўйича Дубай кураш федерацияси ташкил этилади. Федерациянинг очилиш маросими 17-20 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Маросим Ғарбий Осиё мамлакатлари кураш федерацияларининг мутахассислари, кураш спорт турига қизиқувчилар учун Дубай шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ҳакамлик семинари доирасида ўтказилади.
"Халқаро кураш ассоциацияси маълумотига кўра, минтақадаги Қатар ва бир қатор мамлакатларда кураш федерацияларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилиши ҳам кутилмоқда", дейилади хабарда.
Семинарда Ироқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Фаластин, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ямандан мутахассисларнинг иштирок этиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0