https://sputniknews.uz/20220616/aqsh-elchisi-garb-ukrainaga-yordam-berishda-qiyinchilikka-duch-kelayotganini-tan-oldi-25365986.html
АҚШ элчиси Ғарб Украинага ёрдам беришда қийинчиликка дуч келаётганини тан олди
АҚШ элчиси Ғарб Украинага ёрдам беришда қийинчиликка дуч келаётганини тан олди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг НАТОдаги вакилининг айтишича, Киевнинг қурол-яроғ сўровлари тез-тез ўзгариб туради. 16.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-16T14:25+0500
2022-06-16T14:25+0500
2023-04-05T18:37+0500
дунёда
ақш
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24969052_0:158:1024:734_1920x0_80_0_0_2eb214670b8c0eee50a4861f92adfb2d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари Киевга қурол-яроғ еткизиб беришда қийинчиликларга дуч келмоқда, чунки Украинадан сўровлар деярли ҳар куни келиб тушади ва тез-тез ўзгариб туради, баъзи давлатлар захираларини тугатишга яқин турибди. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги элчиси Жулианн Смит Вашингтондаги конференцияда маълум қилди, дея ёзди РИА Новости.Жулианн Смитнинг таъкидлашича, АҚШнинг бир қатор иттифоқчилари аллақачон ўзларида мавжуд бўлган деярли ҳамма нарсани беришган. Бу мамлакатлар захиралар тугаб бораётгани сабабли “аста-секин хавотир билдира бошлаган”. Ҳозир улар Украинага яна нима беришлари мумкинлигини қайта кўриб чиқмоқда.Сешанба куни Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Киев Ғарб давлатларидан ўзи учун зарур бўлган қуролларнинг атиги 10 фоизини олганини айтди. Чоршанба куни АҚШ президенти Жо Байден Америка Қўшма Штатлари Украинага қиймати 1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини юборишинимаълум қилди.Эслатиб ўтамиз, Москва Ғарбнинг Украина Қуролли кучлари учун ҳарбий тизимлар етказиб бериш орқали можарони чўзишга уринишларига бир неча бор ишора қилган. Мудофаа вазирлиги ўқ-дорилар омборлари Россия авиациясининг қонуний нишонига айланиши ҳақида огоҳлантирган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24969052_0:0:1024:768_1920x0_80_0_0_32b92de3a2a92d23a93ea38546e1a14a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, украина, россия
дунёда, ақш, украина, россия
АҚШ элчиси Ғарб Украинага ёрдам беришда қийинчиликка дуч келаётганини тан олди
14:25 16.06.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) АҚШнинг НАТОдаги вакилининг айтишича, Киевнинг қурол-яроғ сўровлари тез-тез ўзгариб туради.
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари Киевга қурол-яроғ еткизиб беришда қийинчиликларга дуч келмоқда, чунки Украинадан сўровлар деярли ҳар куни келиб тушади ва тез-тез ўзгариб туради, баъзи давлатлар захираларини тугатишга яқин турибди. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги элчиси Жулианн Смит Вашингтондаги конференцияда маълум қилди, дея ёзди
РИА Новости. “Биз деярли ҳар куни Киевдан келаётган доимий ўзгарувчан сўровлар рўйхатини ҳал қилишимиз керак. Бизга кўплаб сўровлар келиб тушмоқда. Иттифоқчиларимиз билан биргаликда улардан қайси бирига жавоб бера олишимиз, ким нима беришга тайёрлигини аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Бу қийин, чунки сўровлар доимий равишда ўзгариб туради”, дейди у янги Америка хавфсизлиги бўйича конференцияда сўзлаган нутқида.
Жулианн Смитнинг таъкидлашича, АҚШнинг бир қатор иттифоқчилари аллақачон ўзларида мавжуд бўлган деярли ҳамма нарсани беришган. Бу мамлакатлар захиралар тугаб бораётгани сабабли “аста-секин хавотир билдира бошлаган”. Ҳозир улар Украинага яна нима беришлари мумкинлигини қайта кўриб чиқмоқда.
Сешанба куни Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Киев Ғарб давлатларидан ўзи учун зарур бўлган қуролларнинг атиги 10 фоизини олганини айтди. Чоршанба куни АҚШ президенти Жо Байден Америка Қўшма Штатлари Украинага қиймати 1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини юборишинимаълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Москва Ғарбнинг Украина Қуролли кучлари учун ҳарбий тизимлар етказиб бериш орқали можарони чўзишга уринишларига бир неча бор ишора қилган. Мудофаа вазирлиги ўқ-дорилар омборлари Россия авиациясининг қонуний нишонига айланиши ҳақида огоҳлантирган.