Захарова: дунё аудиторияси Зеленский чиқишларидан чарчади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили дунё ОАВлари Зеленскийга ҳаддий зиёд эътибор қаратиб, бундан ўзлари чарчашганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Дунё ҳамжамияти Украина президенти Владимир Зеленскийдан чарчади. Европа кимни ҳимоя қилаётганини англаб етди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Унинг қиладиган иши – интервью бериш. Афтидан, у кўпроқ эътибор қилишларини хоҳлайди. Ўйлайманки, жанрнинг инқироз даври келди, чунки ҳамма майдонлар сийраклашиб қолган, у кимга интервью бериш мумкин бўлганларга бир эмас, кўп маротаба интервью бериб бўлди. ‹...› Чамаси, у бу ахборот популистик майдоннинг кенгайишини истайди, бу майдон эса йўқ. Чунки дунё аудиторияси мутлақо, юз фоиз чарчади. Қонуни шундай. Зеленскийга ҳаддий зиёд эътибор бериб юборишди”, - деди Захарова Sputnik радиоси эфирида.

Дипломат Европада “шок фурсатини” англаш вақти келаётганини таъкидлади, чунки мамлакатлар аслида ким билан ишлашаётгани ва бунчалик жон-жаҳдлари билан ҳимоя қилаётганлари ким эканини аста-секин билиб олишмоқда.
“Менимча, ўзлари яратган нарсадан – ҳам Зеленский кўринишида, ҳам Киев режими кўринишида – бу ҳушёр тортишлик эмас, балки шок фурсати келганини англаш вақти етиб келди”, - деди у.
Янгиликлар лентаси
0