https://sputniknews.uz/20220615/xtv-oqituvchilar-mehnat-tatili-tolovi-25320038.html
ХТВ ўқитувчиларнинг меҳнат таътили тўлови кечикишига нима сабаб бўлганини айтди
ХТВ ўқитувчиларнинг меҳнат таътили тўлови кечикишига нима сабаб бўлганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат кодексига мувофиқ бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади. Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига
2022-06-15T12:10+0500
2022-06-15T12:10+0500
2022-06-15T12:10+0500
жамият
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22857048_0:20:3068:1746_1920x0_80_0_0_9c63718148d409b6052631466a248413.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.Айтилишича, вазирликка айрим ҳудуд ўқитувчиларидан меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.Тўловларнинг кечикишига "УзАСБО" дастурий мажмуасида юзага келган техник носозликлар сабаб бўлган.Вазирлик меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишни сўрамоқда.Маълумот учун, Меҳнат кодексига мувофиқ бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади.Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22857048_337:0:3068:2048_1920x0_80_0_0_3adc9292d010dfc42e2b207a38a210e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўқитувчилар меҳнат таътили тўлови хтв
ўқитувчилар меҳнат таътили тўлови хтв
ХТВ ўқитувчиларнинг меҳнат таътили тўлови кечикишига нима сабаб бўлганини айтди
ХТВ айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги ва камайтириб тўлаш ҳолатлари юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум
қилди. Айтилишича, вазирликка айрим ҳудуд ўқитувчиларидан меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Тўловларнинг кечикишига "УзАСБО" дастурий мажмуасида юзага келган техник носозликлар сабаб бўлган.
“Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилди. Ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди”, - дейилади хабарда.
Вазирлик меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишни сўрамоқда.
Маълумот учун, Меҳнат кодексига мувофиқ бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади.
Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади.