https://sputniknews.uz/20220615/rossiyalik-harbiy-jurnalist-ukrainada-halok-boldi-25330931.html
Россиялик ҳарбий журналист Украинада ҳалок бўлди
Россиялик ҳарбий журналист Украинада ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик ҳарбий журналист Сергей Постнов 14 июнга ўтар кечаси Украина ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган. 15.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-15T15:22+0500
2022-06-15T15:22+0500
2022-06-15T15:22+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
журналист
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25329148_0:42:799:491_1920x0_80_0_0_fdc216b42e64fb410b06217be25fa41a.png
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россиялик ҳарбий журналист, Миллий гвардия матбуот хизмати ходими, полковник Сергей Постнов Украинадаги махсус ҳарбий операция вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати фахрийлар кенгаши сайтида хабар берилди.Қайд этилишича, марҳум журналист Харьков вилояти ва Луганск Халқ Республикасининг бир қатор шаҳар ҳамда қишлоқларини озод қилиш жараёнини ёритган.У тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этган.Маълумот учун, Постнов 2002 йилда Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий университетининг маданият ва журналистика факультетини тамомлаган ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларига ишга кирган.У “Зоркий часовой” туман газетасида мухбир, сўнгра муҳаррир бўлиб ишлаган, шунингдек, “На боевом посту” ҳарбий журнали таҳририятида ҳам узоқ муддат фаолият кўрсатган. Постнов турли мукофотларга, жумладан, 2-даражали “Ватанга хизматлари учун” ордени ва Суворов медали билан тақдирланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25329148_44:0:756:534_1920x0_80_0_0_7bf873d2f8a49cdbb6bd2028f9fe8b20.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
журналист
Россиялик ҳарбий журналист Украинада ҳалок бўлди
Россиялик ҳарбий журналист Сергей Постнов 14 июнга ўтар кечаси Украина ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россиялик ҳарбий журналист, Миллий гвардия матбуот хизмати ходими, полковник Сергей Постнов Украинадаги махсус ҳарбий операция вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати фахрийлар кенгаши сайтида хабар
берилди. “2022 йил 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси ҳарбий журналист, Россия гвардияси оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқалар 1-бўлими ахборот-жавоб гуруҳи бошлиғи, полковник Сергей Постнов ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган вақтда бу ҳаётдан кўз юмди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, марҳум журналист Харьков вилояти ва Луганск Халқ Республикасининг бир қатор шаҳар ҳамда қишлоқларини озод қилиш жараёнини ёритган.
У тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этган.
Маълумот учун, Постнов 2002 йилда Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий университетининг маданият ва журналистика факультетини тамомлаган ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларига ишга кирган.
У “Зоркий часовой” туман газетасида мухбир, сўнгра муҳаррир бўлиб ишлаган, шунингдек, “На боевом посту” ҳарбий журнали таҳририятида ҳам узоқ муддат фаолият кўрсатган. Постнов турли мукофотларга, жумладан, 2-даражали “Ватанга хизматлари учун” ордени ва Суворов медали билан тақдирланган.