Махсус операция: Россия Мудофаа вазирлиги баёноти
20:12 15.06.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023)
© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишИнженерные войска восстанавливают инфраструктуру в Херсонской области
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Ўтган сутка давомида Россия Мудофаа вазирлиги 1та самолёт, 10та танк, 3та "Град" 11та яртиллерия қуроли 4та гаубица ва яна бошқа кўплаб ҳарбий техникасини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Россия Қуролли кучлари қанотли ракеталар ёрдамида НАТО давлатлари Украинага етказиб берган қурол-аслаҳа омборини йўқ қилди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги брифингида хабар қилди.
Мудофаа вазирлигининг эрталабги брифингидан асосий фактлар:
Лвов вилоятидаги "Калибр" ракеталари ёрдамида Украинага НАТО давлатлари томонидан етказиб берилган чет эл қуроллари омбори, шу жумладан 155 мм М777 гаубицаларини йўқ қилинди;
Россия Аэрокосмик кучлари Николаев вилоятида Вознесенск ҳарбий аэродромида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг авиация техникасини йўқ қилди;
Днепропетровск вилоятида Донбассдаги Украина гуруҳи учун АҚШ ва Европа давлатларидан олиб келинган катта миқдордаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани йўқ қилди;
РФ Қуролли Кучлари ҳаво ҳудудини бошқариш радарини, Бук-М1 ҳаво мудофаа тизимини, ўқ-дорилар омборини, Украина Қуролли Кучларининг иккита қўмондонлик пункти ва алоқа марказини йўқ қилди;
Авиация ёрдамида 300 нафар миллатчи йўқ қилинди;
Харков вилоятидаги электрон кураш маркази, 10та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналарни, учта "Град" реактив тизими, 18 та махсус машина, учта миномёт экипажи билан, 11 дала артиллерия қуроллари, шу жумладан тўртта 155 мм М777 гаубицасини йўқ қилди;
Бир дона Су-25 самолётини уриб туширди;
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари олтита УАВни уриб туширди ва "Ураган" реактив тизимларининг 12та снаряди тутиб олинди;
Ракета қўшинлари ва артиллерия 313 та ишчи кучи ва ҳарбий техника тўпланган ҳудудга, 43 та қўмондонлик пунктларига, Украина Қуролли кучлари артиллерия бўлинмаларининг 62 та ўқ отиш жойларига зарба берди.
Россия махсус ҳарбий операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.