https://sputniknews.uz/20220615/diniy-talim-muassasalariga-hujjat-qabul-qilish-muddati-belgilandi--25319037.html
Диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати белгиланди
Диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати белгиланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим муассасаларига қабул вақти ва ҳужжатлар рўйхати маълум қилди.
2022-06-15T11:40+0500
2022-06-15T11:40+0500
2022-06-15T11:40+0500
жамият
ўзбекистон мусулмонлари идораси
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/590/85/5908526_0:320:3073:2048_1920x0_80_0_0_a65705b509c7f1a277505bb18df8e75a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим муассасаларига қабул вақти ва ҳужжатлар рўйхати маълум қилди.Унга кўра, идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.Ўрта махсус ислом таълим муассасалари:20 июндан 10 июлгачаТалаб қилинадиган ҳужжатлар:Олий диний таълим муассасалари:Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси 20 июндан 20 июлгача шунингдек, Ҳадис илми мактаби 20 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади.Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/590/85/5908526_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_488759f1e4821d1c1cf9b57e92ffd0be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
диний таълим муассасалари ҳужжат қабул қилиш
диний таълим муассасалари ҳужжат қабул қилиш
Диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати белгиланди
20 июндан бошлаб ўрта махсус ва олий диний таълим муассасалари абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим муассасаларига қабул вақти ва ҳужжатлар рўйхати маълум
қилди. Унга кўра, идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасалари:
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.
Олий диний таълим муассасалари:
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси 20 июндан 20 июлгача шунингдек, Ҳадис илми мактаби 20 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси ректори номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).