https://sputniknews.uz/20220614/transplantatsiya-shartlarini-buzganlar-javobgarlikka-tortiladi-25278128.html
Трансплантация шартларини бузганлар жавобгарликка тортилади
Трансплантация шартларини бузганлар жавобгарликка тортилади
Sputnik Ўзбекистон
Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. 14.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-14T12:13+0500
2022-06-14T12:13+0500
2022-06-14T12:13+0500
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19376459_61:0:2918:1607_1920x0_80_0_0_0e405655d2b37bc716d99bd83c49e499.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.Сенаторлар ялпи мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилишди.Айтилишича, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб фуқаролардан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар келиб тушган.Ушбу ҳужжатда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.Унга кўра қуйидаги ҳолатларда жавобгарлик белгиланмоқда:Қолаерса, кўпчиликни хавотирга солаётган инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.Эслатиб ўтамиз, президент томонидан имзоланган ЎРҚ-768-сонли қонунга кўра, инсон аъзоларини ёки тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19376459_416:0:2623:1655_1920x0_80_0_0_713e141482c8ebcfff47faa097113b61.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
Трансплантация шартларини бузганлар жавобгарликка тортилади
Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун жавобгарлик
белгиланмоқда. Сенаторлар ялпи мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилишди.
Айтилишича, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб фуқаролардан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу ҳужжатда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Унга кўра қуйидаги ҳолатларда жавобгарлик белгиланмоқда:
инсон аъзолари ва тўқималарини олиш, трансплантация қилишнинг белгиланган шартлари ҳамда тартибини бузганлик;
вафот этган одамнинг аъзоларини ёки тўқималарини у тириклигида унинг розилигини олмай туриб, илмий ёки таълим мақсадларида бузилмайдиган ҳолда сақлаш учун олганлик;
инсон аъзоларининг ва тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғуллаганлик;
инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва тўқималарини мамлакат ташқарига олиб чиққанлик.
Қолаерса, кўпчиликни хавотирга солаётган инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, президент томонидан имзоланган ЎРҚ-768-сонли қонунга кўра, инсон аъзоларини ёки тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл
қўйилади.