Ўзбекистонлик паралимпиячи Париж-2024 ўйинларига илк йўлланмани олди

© Фото: НОК УзбекистанаСервер Ибрагимов
Сервер Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
XVII ёзги Паралимпия ўйинларида мамлакат шарафини Сервер Ибрагимов ҳимоя қилади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик паралимпиячи Сервер Ибрагимов 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Сервер Ибрагимов 4-12-июнь кунлари Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
У эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш бўйича баҳсларда 200.7 очко жамғарган ҳолда бронза медалига, 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича баҳсларда эса 217.1 очко жамғариб кумуш медалга сазовор бўлди.
Олтин учун 200 минг $: ўзбек спортчиларига бериладиган мукофотлар миқдори маълум бўлди
Маълумот учун, Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича бир неча бор Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек, Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0