https://sputniknews.uz/20220614/ozbekiston-va-antigua-va-barbuda-ortasida-diplomatik-munosabatlar-ornatildi-25284997.html
Ўзбекистон ва Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Ўзбекистон ва Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Sputnik Ўзбекистон
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди. 14.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-14T13:46+0500
2022-06-14T13:46+0500
2022-06-14T13:46+0500
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0f/24565968_0:38:1280:758_1920x0_80_0_0_fcc476f1ce34a0e15c1429db936670d8.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ва Антигуа ва Барбуданинг БМТдаги доимий вакили Уольтон Альфонсо Вебсон томонидан дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.“Биз ушбу келишув Антигуа ва Барбуда ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги ижтимоий ва маданий муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашишига ишонамиз. Биз глобал бирдамлик ва глобал тинчлик йўлида биргаликда ишлаётганимиз учун иқтисодий жиҳатдан ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга умид қиламиз”, - дейди Уольтон Альфонсо Вебсон.Маълумот учун, Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди. Ушбу давлат Кариб денгизининг ғарбий қисмида жойлашган. У Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек Америка Давлатлари Ташкилоти аъзоси ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0f/24565968_70:0:1209:854_1920x0_80_0_0_2d345c4784eab62293bcd761a3f26bfd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон
Ўзбекистон ва Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ва Антигуа ва Барбуданинг БМТдаги доимий вакили Уольтон Альфонсо Вебсон томонидан дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар
берди. Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
“Биз ушбу келишув Антигуа ва Барбуда ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги ижтимоий ва маданий муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашишига ишонамиз. Биз глобал бирдамлик ва глобал тинчлик йўлида биргаликда ишлаётганимиз учун иқтисодий жиҳатдан ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга умид қиламиз”, - дейди Уольтон Альфонсо Вебсон.
Маълумот учун, Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди. Ушбу давлат Кариб денгизининг ғарбий қисмида жойлашган. У Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек Америка Давлатлари Ташкилоти аъзоси ҳисобланади.