ФВВ: 5 ой ичида ёнғин оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПожар на складе, архивное фото
Пожар на складе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Аксарият ҳолларда аҳоли яшаш жойларидаги ёнғинлар маиший кондиционер ва музлаткичлардан ҳамда тозаланмаган қуруқ ўтларнинг ёнишидан келиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистонда 3 449 та ёнғин юз берди. Оқибатда 82 киши тан жароҳати олди, 48 киши эса ҳалок бўлди. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров маълум қилди.
Таъкидланишича, ўтган 5 ой даврида республикада юз берган ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 567 тага (2021 йил 5 ойда 4 016 та, 2022 йил 5 ойда 3 449 та), тан жароҳати олганлар сони 26 нафарга (2021 йил 5 ойда 108 та, 2022 йил 5 ойда 82 та), ҳалок бўлганлар эса 8 нафар (2021 йил 5 ойда 54 та, 2022 йил 5 ойда 48 та)га камайган.
Музаффаровга кўра, кунларнинг кескин исиб кетиши эвазига ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаслик оқибатида юз бераётган ёнғинлар ташвишли ҳисобланмоқда. Май ойи ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашган. Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 981 тани ташкил этиб, 106 таси қуриган ўсимликларнинг ёниши, 665 таси аҳоли турар жойлари ва 210 таси бошқа объектларга тўғри келган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда аҳоли яшаш жойларидаги ёнғинлар маиший кондиционер ва музлаткичлардан ҳамда тозаланмаган қуруқ ўтларнинг ёнишидан келиб чиқаётгани маълум бўлган.
Бундай жазирама пайтларда инсон учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, ҳавони салқинлатувчи турли электр қурилмалардан, айниқса, кондиционерлардан фойдаланиши даражаси ортиши табиий. Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир-нечта истеъмолчиларнинг уланиши, электр кабелларнинг қизиши ва оқибатида манфий ва мусбат симларнинг қисқа туташувига олиб келиб, ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли, ҳар бир маиший техниканинг созбўлиши, унинг хизмат кўрсатиш муддати ва узоқ вақт давомида назоратсиз қолдирилмаск муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, кунларнинг кескин исиб кетиши муносабати билан, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар ўз ҳудудларини қуриган ўсимликлардан тозалашлари, уларни ёқмасликлари лозим.
Бундан ташқари, ёнувчан газ, нефть, нефть маҳсулотлари ва шу каби портлаб-ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган моддалар ҳамда материалларни қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишга мўлжалланган объект раҳбарлари томонидан:
ер устида жойлашган сиғимларнинг сиртини қуёш нурини қайтарувчи бўёқлар билан бўялганлиги;
нафас олиш клапанларининг созлиги;
портлашдан хавфли ер устидаги жиҳозларга туташ майдонларнинг қуриган ўсимликлардан тозаланганлиги;
корхоналар ҳудудида чекиш ва очиқ оловдан фойдаланишни тақиқлаш бўйича қатъий режим ўрнатилганлиги;
етарли миқдорда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги;
ёнғинга қарши сув таъминотининг ҳамда ёнғин ўчириш техникаларининг (мотопомпа, ёнғин ўчириш автомобиллари) доимо соз ҳолатда бўлишининг таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Янгиликлар лентаси
0