Фукуяма қандай қилиб "Путиннинг фойдали овсари"га айланди?
21:35 14.06.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023)
© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишМеждународный бизнес-форум "Стратегическое партнерство 1520"
© Sputnik / Михаил Мокрушин
/ Oбуна бўлиш
Ғарбда ғаройиб мунозаралар бўлмоқда - у ерда Макроннинг Россияни камситмаслик ҳақидаги чақириғи борасида баҳслашишмоқда.
Масала бу ерда саволнинг нафақадар ноўрин қўйилганида эмас - ҳозирги Ғарб бизнинг мамлакатимизни камсита олмайди. Чунки, фақатгина сизга қарам бўлганни камситиши мумкин (ва албатта, гарчи умумий қадриятлар бўлмасада, ҳеч бўлмаганда координатлар тизими ягона бўлсагина), бироқ Ғарб ва Россия жуфтлиги муносабатлари ҳақида гапириш мумкин эмас. Йўқ, Макронга берилган қаттиқ танбеҳ - (охирги бўлиб эса унга Хиллари Клинтон эътироз билдирди ва бу аллақачон “ўтилган босқич” эканини айтди) шуниси билан аҳамиятлики, унга эътироз билдираётган одамлар қандайдир параллель оламда яшашади.
Шундай оламки, улар олдида аслида Россияни мағлуб этиш мумкинлиги тургани йўқ, ахир улар Россияни ютқазишида ва ҳатто ютқазган бўлсада, қандай қилиб уни мағлуб этиш эмас, балки иложи борича уни заифлаштириш борасида ишончлари комил. Ва бу ҳақида нафақат сиёсатчилар, балки америкалик файласуф Фрэнсис Фукуяма ҳам мулоҳаза қилмоқда. Унинг WELT'га берган сўнгги интервьюси – ана шундай баёнотлар тўпламидан бири холос.
1989 йилда тарихнинг охири ва либерал демократиянинг ғалабали юриши даври келиши ҳақидаги башорати билан машҳур бўлган одам учун (яъни, том маънода - бутун дунё халқлари энди бирлашган инсониятнинг порлоқ келажаги учун Ғарб изидан эргашади.), мунтазам равишда спекулятив ва муваффақиятсиз баёнотлар қилиш афтидан одатий ҳолга ўхшайди. Ва ҳозир Фукуяма – (дарвоқе, уни Киевда жуда яхши кўришади ва ҳатто Украинани тиклаш бўйича Миллий Кенгашга маслаҳатчи сифатида тайинлашди)- белгиланган формулаларда сафсата тўқимоқда.
Уларнинг биринчисини у март ойида, махсус операция бошланган дастлабки пайтларда айтганди. Ўшанда профессор: “Украинада кенг либерал демократик тузум хавф остида. Бу нафақат Украина мамлакати учун кураш. Аслида, 1991 йил ва собиқ Совет Иттифоқи қулашидан кейин содир бўлган либерал демократия ҳукмронлигини ортга қайтаришдир”.
Яъни, аввалроқ Фукуяманинг ўзи эътироф этган либерализм ғалабаси барбод бўлиши энди гўё муваффақиятсизлик ҳам, ҳақиқат ҳам бўлган эмас. Шунчаки, руслар “муқаррарликни” бекор қилишга, вақтни орқага қайтаришга ҳаракат қилмоқда ва уларга курашиш ғалаба қозониш ва инсониятни тарихнинг тўғри йўлига қайтариш керак. Июнь ойининг бошига келиб, Фукуяма ҳамма нарса ажойиб кетаётганига, Россия деярли мағлубиятга учраганига ва янги дунё тартиби келаётганига (аниқроғи, қайтиб келишига) амин эди:
“Ҳа, бу янги тартиб ҳозир шаклланмоқда. Бу Ғарб демократияси лагерининг Россия ва Хитой каби авторитар режимларга қарши кўп йиллик кураши натижасидир. Бу уруш бу жараёнга тож ўрнатади. Россия мағлубиятга яқин, кейин жанг майдонида бир қатор мағлубиятлар бўлган ва энди Украина армияси уни Донбассдан ҳайдаб чиқаради. Бу Путиннинг ҳалокатли муваффақиятсизлиги. У мағлуб бўлиб чиқди. Ва нафақат бу урушда. Бу тамомила сиёсий муваффақиятсизлик”.
НАТО, эҳтимол, Швеция ва Финляндия ҳисобига кенгаяди. Ғарб узоқ вақтдан буён бу қадар бирлашган эмас. Германия ўзининг 40 йиллик шарқий сиёсатини қайта кўриб чиқди ва Украинани оғир қуроллар билан таъминламоқда. АҚШ Трамп даврида йўқотилган етакчи ролини яна эълон қилди. Ғарб ҳужумга учраган Украинага катта ёрдам кўрсатмоқда. <...> Россияга ўзи тушиб кетган бу тубсизликдан чиқиб кетиши жуда қийин бўлади. Худди Шимолий Корея каби халқаро дунё тартибидан чиқариб ташланади”.
Агар сизга Фукуяманинг оптимизми қандайдир воқеликдан бутунлай узилиб қолгандек туюлса, демак бу оптимизм нимага асосланаётганини шунчаки тушунмайсиз. Профессорнинг эса Россия Президенти ҳақида яхлит нуқтаи назари ҳам бор:
“Путин ҳеч қандай чекловларсиз, ёлғиз ўзи ҳукмронлик қилади. Бундан ташқари, у ахборот ва экспертлар маслаҳатидан ҳам узилиб қолган. У ўзининг ёлғон ғоялари оламида яшайди. Украина эса бунга мисол. Унинг бу ҳақида ўзига тўқиб олган хаёллари нотўғри, аммо у ўз хомхаёлларига қаттиқ ишонади, чунки битта одам ҳукмронлигини яратиб олган. Бундан ташқари, унинг руҳий муаммолари бор. У параноик шахс. У ҳеч кимга қулоқ солмайди ва фантазияларига берилиб иш тутади. Аммо бу ҳар қандай авторитар мамлакат учун оддий таҳдид”.
Албатта бизнинг кўп йиллардан буён “режимга қарши курашчиларимиз” айнан шундай деб такрорлаб келишган: Путин шунчаки диктатор- параноик. Эҳтимол, буларни Фукуяманинг сўнгги йилларда Киевга жуда кўплаб ташрифлари давомида украин дўстлари ва бизнинг “яримэммигрант”ларимиз гапириб беришган бўлишса керак. Қандай қилиб шундай билимли, боз устига сенга “либерализм ғалабаси” борасида ҳамфикр бўлган инсонларга ишонмаслик мумкин?
Ягона муаммо шундаки, бундай “ҳайрихоҳлик”нинг Фукуяма ифодалаётган илм-фанга ҳеч қандай алоқаси йўқ –Путин “параноик, ахборотдан узилган” бўлгани учун “Украинага ҳужум қилди” деб ишониш - жуда академик ёндашув. Россиянинг Ғарб билан муносабатлари тарихи, умуман олганда, замонавий геосиёсий жараёнлар ва тенденциялар эса - ҳаммаси юзакилик, қўйинг бу мавзулар билан сариқ матбуот мазза қилсин, Стенфорд профессорига бундай ишлар билан шуғулланишга ким қўйибди.
Бизчи? Бизнинг Фукуяма ва унинг навбатдаги башоратлари билан қандай ишимиз бор ўзи? Аммо бунда икки вазият қизиқ.
Биринчидан, Ғарб томонидан каромат кўрсатувчи ва энг нуфузли файласуф деб эълон қилинган, профессорнинг материални яхши билмайдиган, тарих ривожини ҳис этмайдиган оддий тарғиботчига айланиши. Ва буларга қарамай - бу иккинчиси – Фукуяма ҳамон Ғарб учун муҳим саволларга жавоб берадиган нуфузли мутафаккир бўлиб қолмоқда. Яъни, кўр кўрни бошқаради - афсуски, айнан шундай. Сорос, Фукуяма ва бошқа глобаллашув гуруларга ҳамон талаб бор ва нафақат жамоатчилик томонидан балки Ғарб учун кун тартибини шакллантирадиганларга ҳам.
Ва бу бир вақтнинг ўзида жуда ёмон ва жуда яхши белги. Ёмон, чунки бу Атлантика дунёсининг бошқарув ва интеллектуал қарорлар қабул қилиш марказининг адекватлиликда заиф эканликларини кўрсатади. Кучлар - ва улкан кучлар - ҳамон бор, аммо ақл этарли эмаслиги аниқ. Қарама-қаршилик ва ташвиш кучайган вазиятда, уйғунлик камаймайди, балки қарама-қаршилик сценарийсининг можарога айланиш хавфини оширади.
Яхши белги шундаки, Россияни, бизнинг воқеликларимиз ва мақсадларимизни ёмон тушуниш, шунингдек, мағлубиятимизга гаров тикиш бизнинг ўзимиз учун фойдали. Шунинг учун, “Путин учун фойдали телбалари” (Ғарб Россия билан ҳалол мулоқот тарафдорларини шундай деб аташни яхши кўради), қаердаги Шредер ёки Берлускони эмас, балки Сорос ва Фукуямадир.