https://sputniknews.uz/20220614/ertaga-toshkentda-magnit-boroni-kuzatiladi-25283542.html
Эртага Тошкентда магнит бўрони кузатилади
Эртага Тошкентда магнит бўрони кузатилади
Sputnik Ўзбекистон
G3 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда. 14.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-14T13:03+0500
2022-06-14T13:03+0500
2022-06-14T13:03+0500
қуёш, ой, космос
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/07/24419605_0:617:2048:1769_1920x0_80_0_0_2c6715b4e4586d93bce843e9670ac51f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Пойтахтликлар 15-16 июнь кунлари шимолий ярим шардаги фаол магнит бўронининг кучсизроқ таъсирини ўзларида ҳис қилишади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.Айтилишича, G3 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.G3 даража - кўпчилик учун хавфли даража эмас.Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди. Овқатланиш рационига балиқ ва кўкатларни киритиш маъқул.Мутахассиснинг сўзларига кўра, ушбу бўронлар ернинг қутб доираларига яқин Ернинг магнит майдон ҳудудларида фаол кузатилади.Шунинг учун қутб доирасига яқин давлатларда магнит майдон фаоллигини ўрганадиган тузилмалар мавжуд ва улар қуёш сиртидаги чақнашлар, қисқача айтганда қуёш фаоллигини синчков кузатган ҳолда ҳудудларда магнит бўрони хавфини прогноз қилишади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/07/24419605_0:425:2048:1961_1920x0_80_0_0_af5b7f3da20ec848f70a49b167953286.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қуёш, ой, космос, жамият
Эртага Тошкентда магнит бўрони кузатилади
G3 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Пойтахтликлар 15-16 июнь кунлари шимолий ярим шардаги фаол магнит бўронининг кучсизроқ таъсирини ўзларида ҳис қилишади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум
қилди. Айтилишича, G3 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.
G3 даража - кўпчилик учун хавфли даража эмас.
“Магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат, инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа, энергетика тизимларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади”, - дейди у
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.
Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди. Овқатланиш рационига балиқ ва кўкатларни киритиш маъқул.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ушбу бўронлар ернинг қутб доираларига яқин Ернинг магнит майдон ҳудудларида фаол
кузатилади.Шунинг учун қутб доирасига яқин давлатларда магнит майдон фаоллигини ўрганадиган тузилмалар мавжуд ва улар қуёш сиртидаги чақнашлар, қисқача айтганда қуёш фаоллигини синчков кузатган ҳолда ҳудудларда магнит бўрони хавфини прогноз қилишади.