https://sputniknews.uz/20220613/qurilish-materiallari-texnika-va-xizmat-narxlarining-elektron-katalogi-paydo-boladi-25257982.html
Қурилиш материаллари, техника ва хизмат нархларининг электрон каталоги пайдо бўлади
Қурилиш материаллари, техника ва хизмат нархларининг электрон каталоги пайдо бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Электрон каталог тадбиркорлар ҳамда Товар хом-ашё биржаси билан ҳамкорликда нарх бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади. 13.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-13T13:21+0500
2022-06-13T13:21+0500
2022-06-13T13:21+0500
жамият
қурилиш вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/165/85/1658599_0:193:2955:1855_1920x0_80_0_0_ab8308931eece67605f8d30c3ec0e55c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Шу йилнинг якунига қадар, “Моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари электрон каталоги” яратилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш ресурслари миллий классификатори ҳақида маълумот берди.Айтилишича, электрон каталог тадбиркорлар ҳамда Товар хом-ашё биржаси билан ҳамкорликда нарх бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади.Таъкидланишича, Қурилиш вазирлиги томонидан қурилиш материаллари, иш турлари, машина ва механизмларининг ягона базасини ўзида ифода этувчи “Қурилиш ресурслари миллий класификатори” ишлаб чиқилган.Бунда Туркия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг тажрибаси, бу борадаги услуби ҳамда унинг соҳага таъсири ўрганилди.Шунингдек, қурилиш материалларини халқаро стандартлар асосида синаш мақсадида Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида Комплекс синов лабораторияси ташкил этилди. Мазкур лаборатория замонавий ускуналар билан таъминланган ва халқаро стандартлар асосида 100дан ортиқ синаш усулларини амалга оширади.Синов усулини 500 тага етказиш, 2025 йилган бориб эса 1500 та синов усулини қамраб олиш мақсад қилинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/165/85/1658599_113:0:2842:2047_1920x0_80_0_0_a97a07da2243ae928b7ed4aa8c361622.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қурилиш вазирлиги
жамият, қурилиш вазирлиги
Қурилиш материаллари, техника ва хизмат нархларининг электрон каталоги пайдо бўлади
Электрон каталог тадбиркорлар ҳамда Товар хом-ашё биржаси билан ҳамкорликда нарх бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Шу йилнинг якунига қадар, “Моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари электрон каталоги” яратилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш ресурслари миллий классификатори ҳақида маълумот
берди. Айтилишича, электрон каталог тадбиркорлар ҳамда Товар хом-ашё биржаси билан ҳамкорликда нарх бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади.
“Бу орқали қурилиш материаллари, буюмлар ва хизматлар нархининг оператив равишда шаклланишига эришилади. Пудрат ташкилотлари учун маҳуслотларни онлайн харид қилиш имконияти яратилади”, дейди Саидносир Усмонов.
Таъкидланишича, Қурилиш вазирлиги томонидан қурилиш материаллари, иш турлари, машина ва механизмларининг ягона базасини ўзида ифода этувчи “Қурилиш ресурслари миллий класификатори” ишлаб чиқилган.
Бунда Туркия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг тажрибаси, бу борадаги услуби ҳамда унинг соҳага таъсири ўрганилди.
Шунингдек, қурилиш материалларини халқаро стандартлар асосида синаш мақсадида Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида Комплекс синов лабораторияси ташкил этилди. Мазкур лаборатория замонавий ускуналар билан таъминланган ва халқаро стандартлар асосида 100дан ортиқ синаш усулларини амалга оширади.
Синов усулини 500 тага етказиш, 2025 йилган бориб эса 1500 та синов усулини қамраб олиш мақсад қилинган.