https://sputniknews.uz/20220613/olti-yoshli-bolakayni-qutqarishda-8-sinf-oquvchisi-ham-ishtirok-etdi---fvv-25261358.html
Олти ёшли болакайни қутқаришда 8-синф ўқувчиси ҳам иштирок этди - ФВВ
Олти ёшли болакайни қутқаришда 8-синф ўқувчиси ҳам иштирок этди - ФВВ
Sputnik Ўзбекистон
8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев қудуқнинг тор туйнугидан ўтиб, болакайни олиб чиққан. 13.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-13T16:16+0500
2022-06-13T16:16+0500
2022-06-13T16:16+0500
жамият
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0d/25263528_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_c18eb545da4c34f23a4eee016a43aaa0.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Қашқадарёнинг Чироқчи туманида 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли болакай қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, махсус қутқарув операциясида 8-синф ўқувчиси ҳам қатнашган.“Қалқама” маҳалласида яшовчи 109-сонли мактаб ўқувчиси Озодбек Йўлдошев қудуқнинг тор туйнугидан ўтиб, болакайни олиб чиққан. Унга велосипед совға қилинди.Эслатиб ўтамиз, кеча Чироқчи туманида олти ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетган эди. Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун қутқариб олинган.Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдан ходимларига топширилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0d/25263528_46:0:1183:853_1920x0_80_0_0_5af0c16685729de746e150d21ee60d95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
Олти ёшли болакайни қутқаришда 8-синф ўқувчиси ҳам иштирок этди - ФВВ
8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев қудуқнинг тор туйнугидан ўтиб, болакайни олиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Қашқадарёнинг Чироқчи туманида 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли болакай қутқариб қолингани ҳақида
хабар берган эдик. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, махсус қутқарув операциясида 8-синф ўқувчиси ҳам
қатнашган. “Қалқама” маҳалласида яшовчи 109-сонли мактаб ўқувчиси Озодбек Йўлдошев қудуқнинг тор туйнугидан ўтиб, болакайни олиб чиққан. Унга велосипед совға қилинди.
“Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиқди. Ўз навбатида, ёш халоскор қаҳрамон — Озодбекка барча юртдошларимиз қатори Фавқулодда вазиятлар вазирлиги улкан миннатдорлик билдиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Чироқчи туманида олти ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетган эди. Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.
Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун қутқариб олинган.
Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдан ходимларига топширилган.